От кишнаган оқшом (қисса) 15-қисм

15

Улоқ ердан қимирламади.
Шунда баковул зотни оширди.
— Чавандозлар-ов, эшитмадим деманглар, устига яна бир гўсам серка қўйилди!
Чавандозлар чуҳ-чуҳ, дея отларини улоққа чорлади. Сағриларига тарс-тарс қамчилар урди.
Отлар пишқирди, отлар кишнади.
Ниҳоят, улоқ ердан кўтарилди. Тўда аста-аста жонланди. Отлар қулоғи лик-лик этди. Тўда пастга силжиди.
Баковул жар солди.
— Улоқ кўтарилди, улоқ кўтарилди!
Тўда бирдан жонланди. Отлар ёппасига чопди. дупур-дупур-дупур… отлар улоқ теварагида чопди. Бор эътиборлари улоқда бўлди.
— Улоқ кетди! Улоқ Бурноч билан Саманда бораяпти!
Нимага бурноч от деймиз! Боиси, бурноч от пешонасида қашқаси, бурни учида оласи бўлади.
Бутлари-да ола бўлади. Бурноч отнинг хили кўп бўлади. Кўк бурноч, қора бурноч, тўриқ бурноч, жийрон бурноч!
Саман от бўлса, сариқ, ёллари, думлари қора бўлади. Ёл-қуйруғи оқлари-да бўлади.
Бурноч билан Саман қулоқларини қуён қулоқлари мисол чимириб чопди, зинкийиб чопди. Улоқ ораларида шалвираб борди. Улоқнинг бир бути Бурночда, бир бути Саманда бўлди.
Чавандозлар ўз тарафларига чалғайиб, тортишиб борди. Теварагида ўнлаб қўллар улоққа узалди, аммо етолмади. Етганлари улоқни юлиб ололмади.
Отлар Бурноч билан Саманни ўраб чопди, дупур-дупур-дупур…
— Улоқ Бурноч билан Саманда бораяпти! Улоқ Саманга ўтди, улоқ Саманда! Бос!
Дарҳақиқат, Саман чавандози эпчиллик билан улоқни тақимига босди. Ўнг тарафига қийшайди. Жиловни ўнгга бурди. Саман йўлини ўнгдан солди.
Чавандозлар талашиш фойдасизлигини билди. Бирин-бирин орқада қолди.
— Ҳало-о-ол! Саманники ҳалол! Ташла, Саман, ташла! Э баракалла-е! Саман, кел, ҳақингни ол!

Саман улоқни ерга ташлади. Баковулга қараб юрди.
Чавандозлар ерга тушган улоққа қараб юрди. Яна улоққа ёпирилди. Улоқ бу гал майдагина бир тўриқда кетди.
Биродарлар, тўриқ от малла бўлади. Бўйни худди кўзойнакли илон мисол гажак-гажак бўлади!


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат раҳмон-ҳамал

  Эриб битди поёнсиз қорлар, яна кўҳна замин туллади. Водийдаги улкан ўриклар бир кечада оппоқ гуллади. Оқ булутлар ерга қўндими, мўъжизалар бўлдими содир? Оҳ, ...

Чингиз айтматов:қиёмат 50-қисм

Олмаларни  дорилаш,  уларга  баҳорги  ишлов  беришга  бир  кун  вақти  кетди.  У  қишлоқдан чаққон бир йигитни топди. У ҳақ эвазига ҳаммасини тез қилиб берадиган бўлди. ...

Чингиз айтматов:қиёмат 51-қисм

Гулимхон билан турмушлари ҳам осонгина кечгани йўқ, ўртада оғир, таажжуб ишлар ҳам бўлиб  ўтди.  Бўстон  мана  шу  ҳақда  ҳам  ўйларди.  Улар  эр-хотин  бўлганларидан  бери ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400