Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий 67 ёшида вафот этди. 2011 йилги инқилобдан кейин ҳокимият тепасига келган сиёсатчи 2013 йилда ҳокимиятдан четлатилганди. Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган сиёсатчи навбатдаги суд йиғилиши вақтида оламдан ўтган.

Кун.уз сайтининг Reutersга таяниб ёзишича, Мурсий ўзи асосий айбланувчи бўлган жосуслик иши кўрилган Қоҳирадаги судда вафот этган. Суд мажлисидан кейин у ҳушини йўқотган ва жон берган.

Мурсий Фаластиндаги ҲАМАС ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилотлари билан ҳам алоқадорликда айбланган.

Муҳаммад Мурсий 2012 йили Миср тарихидаги илк демократик йўл билан сайланган президентга айланган эди. У «араб баҳори» воқеаларидан кейин собиқ президент Ҳусни Муборак ағдарилгач ўтказилган демократик сайловларда ғолиб бўлганди – у «Мусулмон биродарлар» ҳаракати кўмаги билан ҳокимият тепасига келган эди. Орадан бир йил ўтиб, Мурсий ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган – 2013 йил июлида Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳукумат тепасига келган ва «Мусулмон биродарлар»ни террорчи ташкилот деб эълон қилган.

2015 йил апрелида Мурсий президентлиги вақтида намойишчиларни ҳибсга олиш ва қийноққа солишга буйруқ беришда айбланган, кейинроқ 2011 йилги қамоқдан қочиш ва ундан кейинги оммавий тартибсизликлар учун айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Кейинроқ ҳукм ўзгартирилган — Мурсий умрбод озодликдан маҳрум этилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда лотин алифбосига ўтишни “модернизация” билан изоҳлашаяпти

Қозоғистон парламенти мажлисининг раиси Нурлан Нигматулин бугун Остонада лотин ёзувига асосланган алифбога ўтиш фақат қозоқ тилига тааллуқли бўлишини баён қилди. У бу ҳақда ...

Жалолободдаги аэропорт яқинида худкуш ўзини портлатиб юборди

Афғонистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.  Фото:bostonglobe.com Гувоҳларнинг айтишича, ...

Президент ўзининг портретларини идораларга осиб қўймасликни сўранди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз портретини ҳукумат бинолари ёки идораларига осиб қўймасликни сўранди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум ...