Шаҳрисабздаги боғчада Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, ушбу болалар боғчасида бошқа кунлари ҳам болалар овқати учун ажратилаётган гўштдан қарийб 3 килограммдан «уриб қолинаётгани» маълум бўлган.

Бунга боғча ҳамшираси муносабат билдирар экан, ҳолатга таъминотчи айбдор эканлигини маълум қилди. «Ўша куни таъминотчи қанча гўшт берган бўлса, ҳаммасини солганмиз. Мен ҳам таъминотчидан келган маҳсулотга қараб ‘меню’ ёздим”, — дейди боғча ҳамшираси Наргиза Бобомуродова.

Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлимининг аниқлик киритишича, мазкур муассасани гўшт билан таъминловчи таъминотчи «Паҳлавон гермес» компанияси ҳисобланади. 1–4 июнь кунлари учун муассаса ҳамшираси томонидан ёзилган таомномага кўз югуртирганимизда, 1 июнь кунидан ташқари 3 кун кетма-кет 138 нафар болага 11 килограммдан гўшт берилган.

Маълум бўлишича, вилоятда фаолият олиб борувчи барча MTMларда наъмунавий таомнома асосида овқат пиширилади. Демакки, ҳар бир болага белгилаб берилган маҳсулот миқдори аниқ кўрсатилади. Мазкур MTM таомномасида гўшт маҳсулоти ҳар бир болага бир куни 100 грамм ёзилса, эртасига 110 ёки 90 грамм ёзилмоқда.

“Агар гўшт мол гўшти бўлса 100 грамм, курка гўшти бўлса 110 грамм ёзилади”, — дейди ҳамшира. «90 грамм ёзилиши нима сабабдан?» — дея сўраганимизда бу саволга жавоб беролмади.

4 июнь кунги кузатувларимиз давомида аниқланишича, ўша куни 136 нафар тарбияланувчига овқат тайёрланган. Бу сафар ҳам ҳар доимгидек 11 килограмм гўштдан фойдаланилган. Аммо ўша куни боғчада, тарбиячиларнинг айтишича, 111 нафар бола бўлган. Амалда эса 75 нафар бола борлиги маълум бўлди.

Тарбиячилар ўша куни ота-оналар фарзандини ҳар доимги вақтидан эртароқ олиб кетганини айтди. Бироқ олиб кетиш учун ота-она томонидан ёзилган тилхатни тақдим этмади.

Ушбу жараёнларни кузатар чоғи соат миллари 14:30 ни кўрсатаётган бўлса-да, боғча ошпазининг иш вақти тугаб аллақачон кетиб бўлган экан. Шунинг учун, шу куни тушдан сўнг соат 15:00 даги овқат тақдири билан қизиқдик. Маълум бўлишича, ошпаз тушдан сўнг 15:00 да ҳар бир болага 200 граммдан берилиши лозим бўлган кефир ва булочкаларни тарбиячиларга қолдирган.

Боғча мудирасининг қўшимча қилишича, мазкур боғча 2018 йил капитал таъмирга тушган бўлиб, «Обод маҳалла» давлат Дастурига кўра 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилган. Аммо бир ҳафта ўтгач бу маблағ 310 миллион сўмга камайган. Сабабини суриштиришса, боғча учун ажратилган маблағнинг 1 миллиард 90 миллион сўми Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган «Халқаро мақом фестивали» тайёргарлиги учун йўналтирилган деган жавобни олишган.

Гапнинг индаллосини айтганда боғча таъмири учун ажратилган маблағ бир ҳафтада қаергадир йўқ бўлиб қолган. Оқибатда боғчадаги муаммолар ўз ҳолича қолиб кетган.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пиёз нархи кескин қимматлашди

Пиёз Украина ва Европа мамлакатлари бозорида ҳақиқий тренд бўлиб қоляпти. Хусусан, Польшада ушбу маҳсулот нархи ўн йиллик рекордни янгилаб, қимматлашишда давом этмоқда. Бу ...

Собиқ бош прокурор рашиджон қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош ...

Отанг — бозор, онанг — бозор, телевидение ҳам бозор!

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ОАВ соҳасида тараққиёт тезлашгандек. Хусусий ОАВнинг ривожланиши соҳани бошдан оёқ ўзгартиргандек тасаввур қолдиради. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400