Эльдар Асанов:Юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди

Таниқли блогерлар – Дима Қаюм ва Азиза Умарова ўз номзодларини депутатликка кўрсатаётгани ижтимоий тармоқларда бир неча ҳафталардан буён муҳокама қилинмоқда, адашмасам. Яқинда шу муҳокамаларга гувоҳ бўлдим, айтилаётган фикрларни ўқиб чиқдим.

Бу хабар нега кўпчиликни хурсанд қилаётганини тушуниб турибман. Унинг асосий ижобий томони ҳам шунда – том маънода халқ билан ишлаб, халқ орасида танилиб, кейин сиёсатга кирса бўларкан деган Ўзбекистон учун янги бир сигнал бериляпти. Бу сиёсатга қизиқувчилар сонини кўпайтирса, сиёсатчиларга бўлган ишончни оширса ажаб эмас.

Лекин мени ўйлантираётган бир-иккита масала бор.

Биринчидан. Вазиятни бир-икки киши ўзгартира олади деб ўйламайман. Умуман, юз эллик нафар депутат шу йўл билан сиёсатга кирса ҳам вазият ўзгаришига ишонмайман. Чунки муаммо одатда шахсларда эмас, тизимда бўлади. Парламент реал биринчи ҳокимиятга айланмас, ижро ҳокимиятини ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилмас, хуллас, тизимли ўзгаришлар рўй бермас экан, юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди. Аксинча, ижодкор ва эркин инсонлар бюрократия ва қоғозбозлик ичида кўмилиб кетиб, ҳозирги ютуқларидан ҳам мосуво бўлиб қолиши ҳеч гапмас.

Иккинчидан. Бизда парламент тепасига халққа нотаниш костюмли бюрократлар келиши – совет даври мероси. Ривожланган давлатларда электорат билан ишлаб, одамлар ишончини қозониб, реал тўпланган овозлар ҳисобига парламентга келиниши нормал ҳолат. Аммо бу тизим ҳам камчиликлардан холи эмас – у популизмга кенг йўл очиб беради. Чиройли ваъдалар бериб, оташин нутқлар ҳисобига сиёсатга кириб келган ва келаётган кўплаб популистларни, халқпарвар тўнини кийган манфаатпарастларни кўрганмиз, кўряпмиз.

Шунинг учун халқ ишончи билан сайланган ҳар бир сиёсатчидан олийжаноблик ва халқпарварлик қидириш унча тўғри бўлмаса керак. Умуман, ҳокимиятга, сиёсатга интилишнинг ўзи одамнинг ички дунёси ҳақида, унинг асл мақсадлари ҳақида кўп нарсадан гувоҳлик бериши мумкин. Интеллигенция шунинг учун ҳам керак: ҳокимиятга интилмаган ҳолда ҳокимиятга таъсир ўтказиш, унга ҳақиқатларни етказиб, эслатиб туриш, хавфсиз мухолифат вазифасини бажариш учун. Балки зиёлилар ўз ўрнида қолиб, ўз вазифасини бажариши яхшидир, манфаатлар умумлашуви зиёлиларни тезда оддий бюрократларга айлантириб қўяр? дегим келади-ю, мамлакатимизда зиёлилар ҳам етарли таъсир кучига эга эмаслиги мантиқий занжирни бузиб юборади.

Хуллас, сиёсат ҳақидаги фикрларим мана шундай чалкаш ва нопрофессионал. Оддий фуқаронинг шахсий қараши деб қабул қиласизлар.

 

Манба: Асанов формати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6та уй ёнғин ичида қолди

Бугун, 18 март куни Тошкентда бир йўла олтита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таяниб ”Халқ сўзи” нашри маълум қилди. Унда қайд ...

“рўмол ўраган қизимни қайси мактабда ўқитай?”

Қизим Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда биринчи синфда таълим олади. Аллоҳга шукур, хулқи ёмонлиги тўғрисида ҳеч ким эътироз билдирмаган. Мактабдаги барча фанларни қунт ...

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400