Бир тўхтаб нафас олармиз…

Молия йилининг қоқ ўртасида солиққа тортиш ва бож меъёрларини ўзгартириш бу футбол ўйининг ярмига келиб буёғига ҳоккей ўйнаймиз, дейиш билан баробар. Бундай вазиятда нормал бизнес фаолият юрита олмайди. Фақат спекулянт ва давлат буюртмалари орқали ўзлаштиришга асосланган кэптив бизнесгина тактика тушгача жон сақлаш, стратегия эса кечгача тирик қолиш қабилида иш кўриши мумкин.

Мактаб формаларини жорий қилиш, кейин ортга қайтиш, аввал кимларгадир имтиёз ва преференциялар бериш, кейин бунинг ортидан бюджетдаги йўқотишларни қоплаш учун ёппасига, ҳатто қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҚҚСга тортиш, ўйлаб-ўйламай популистик лойиҳаларга (Бекор бўлган ёки ижроси тўхтатилган лойиҳаларни гугллаб кўрсангиз бўлади) миллиардларни сарфлаш, кейин иқтисодий пуч лойиҳа эканини тушуниб, ишни ўлда жўлда қолдириш каби палапартиш қарорлар иқтисодиётга қанча зиён етказаётганини биров ҳисоблаб кўрдими? Балки бир тўхтаб олармиз, нафас ростлармиз, қилинган хатоларни тан олиш вақти келгандир?

Манба: davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«узоққа чўзилмаган ўйин»

Август ойидан бошлаб Тошкенда пластик карталардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд бўлган банкоматлар иш бошлади. Аҳоли орасида бу хусусида очиқ-ойдин ишончсизликдан ...

Г. каримова швейцария судида ютқазди. $800 000 000 нинг ўзбекистонга қайтарилиши тезлашиши мумкин

2014 йилдан уй қамоғига олингани айтилган Гулнора Каримова¸ ҳозирда Ўзбекистон қамоғида беш йиллик жазони ўтамоқда. Швейцария Федерал жиноят суди 31 июль куни Ўзбекистон ...

Таҳририят журналистининг маоши нимага ҳам етсин?

Бугунги кунда интернет сайтларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ойлик маоши камлиги ва бу оиласини боқишга етмаётганлиги ҳақида аниқ фактларга таянган ...