Боёвут туманидаги боғчада 25 киши заҳарланди

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ҳолати кузатилди.

“UZ24” сайтининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб  ёзишича, улар тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ каби касаллик белгилари билан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига “ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси” ташхисига гумон қилиниб ётқизилган.

Дастлабки эпидемиологик суриштурувлар жараёнида мазкур муассаса ичимлик суви билан таъминланмагани, 17 июнь куни тоза ичимлик суви ташиб келтирилмаганлиги натижасида боғчанинг санитария-гигиена қоидалари ҳолати қониқарсизлиги, шунингдек, болалар қайнатилмаган сув ичганлиги ҳамда боғча ҳудудидаги мавжуд ўрикзордан ўрик мевасини яхши ювмасдан еганлиги оқибатида касаллик келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ўрганиш ва лаборатория текшириш ишлари давом этмоқда.

Беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда, шифохонада дори- дармонлар етарли миқдорда, уларга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!! Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади. Дўконимиздаги сотувчи рус, ...

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган фуқаро ушланди

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс “Beeline” уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ...

Визасиз ташрифлар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг "Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё ...