Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, мактаб таълими расвои жаҳон бўлиб кетиши ҳақида додлаб чиққанлар пайдо бўлди. Нимага экан?

Шу келаётган ўқув йилидан жорий қилиниш керак бўлган тартиб бўйича ягона мактаб формасини республика бўйлаб 30дан зиёд корхона тикиб сотиши керак эди. Бу жуда ҳам кам эмасми? Бундан чиқди, янги тартибдан фойдаланиб олишга тайёр турган “форма эгалари” ҳам пайдо бўлиб қолишган экан-да?

Ушбу бахтли монополистлар қаторига қўшиламан дегувчиларнинг ҳафсаласи пир бўлган. Форманинг лекаласини сотиб олиш 10 миллион сўм, аммо бу хали ҳолваси – матони топиш амри маҳол экан. Керак бўлган материални фақатгина Намангандаги бир фабрикадан сотиб олиш мумкин (яна битта монополия! Ўзи кам эди-да), аммо борсангиз, “бир ойдан кейин келинг” дейди. Негаки 30дан ортиқ корхонанинг буюртмасини бажариб бериши керак экан. Яна бир вариант – бухоролик тадбиркорлар шу матога ўхшашини Хитойдан олиб келиб, сотаётган экан. Аммо метри 2 доллар турадиган материалнинг сифати қандай бўлишига ким кафолат беради? Тадбиркорлар Хитойга бориб, ўзлари олиб келаман дейишса, янглишиб қолишдан, куйиб қолишдан чўчишаяпти. Хатто шу материални ҳам монополияга айлантириб олишган экан!

Яъни, бўлажак мактаб формаси бозори аллақачон бўлиб олинган экану, тартиб 5 йилга сурилгач, уларнинг ҳафсаласи пир бўлгани табиий. Ахир улар мўмайгина даромадни ҳазм қилишга тайёр бўлиб ўтиришувди-да! Ўзингиз ўйлаб кўринг: 5 миллионта ўқувчи ўртача 190 мингдан форма сотиб олса, салкам триллион сўм пул бўлади! Бундан кечиш ўзи бўлмайди-да.

Шундаям 5 йилдан кейин мажбурий бўларкан-ку, форма ўлмагур ачиб-айниб қолмас? Унинг устига, ҳозирдан кийса ҳам ҳеч ким сўкмайди, демак, тикиб қўйишга улгурилган формаларни бемалол эркин бозор шароитида сотса бўлади. Аммо рақобатга чидаш қийин-да, тўғрими, давлат буюртмасидан қорин тўйдирадиган монополистжонлар?

Энг қизиғи, шу 10 млн тўлаб, “ёпиқ клубга” аъзоликни сотиб олган тадбиркорлар тўдалашиб бош вазирнинг янги очилган қабулхонасига арз-додини айтишаёган эмиш. Шу “тадбиркор”лардан 10 млндан олган мутасаддилар, илтимос, пулни хали ишлатиб қўймаган бўлсангиз, қайтариб берақолинг, шантаж қилиб иссиқ курсиларингиздан айириб қўймасин тағин.

Аммо савол туғилади: шу 30тача бойваччанинг жиғилдони муҳимми ё 33 млн халқнинг розилигими? Халқ таълими тизимида шунча муаммо қалашиб ётганида форма бироз кечиктириб турилиши адолатдан-ку ахир. Бу ерда вазирликнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлгани кўриниб турибди, негаки мактабларда сифатли таълим берилишини таъминлашдан кўра ягона форма жорий қилиш анча осон-да.

Аммо ХТВнинг жаҳли чиқишига ҳаққи йўқ, назаримизда. Аввал муаммоларни тўғирлаб олишсин, таълим олишга шароит яратишсин, форма эса қочиб кетмас. Ва яна бир масала: пуллик таълим, мактаблар табақалари ва мажбурий форма сингари ажабтовур таклифлар одамларни норизо қилмасликлари, вазирликнинг режалари эса амалга ошиши учун таклиф қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пухта ишлаб чиқилиши керак, қўл учида, хўжакўрсинга эмас. Шунда уялиб қолмайсизлар, азизлар.

P.S. Ҳурматли бировнинг ҳаққи ҳисобига пул топмоқчи бўлиб, ўз ҳаққини яхши билган текстилчилар! Чўчиманг, мажбурий форма тартиби бекор қилинмади, шунчаки 5 йилга кечиктирилди, холос. Бу дегани формани сотиш тақиқланади, дегани эмас, бемалол сотаверинглар, нима муаммо? Ё бозордаги чинакам рақобатдан қўрқаяпсизларми?

Манба:Қўшни маҳалла

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди. Аризага янги сотиб олинган уй ...

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Инглизлар фикри: ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди. (more…)