4 нафар МИБ ходими ижро вақтидаги қаттиқ қаршилик оқибатида вафот этишган

Маълумотларга кўра, МИБ томонидан ўтган 2 йил давомида 54,5 триллион сўмлик пул маблағлари қарздор истеъмолчилардан ундириб олинди. Шундан 26,7 триллион сўм электр энергия, 26,2 триллион сўм табиий газ, 1,5 триллион сўм сув ва 90 миллиард сўм маиший чиқиндидан қарзи бўлган шахслардан йиғиб олинган. Ундирув аввалгига нисбатан 168 фоизга кўпайган.

Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ижрочиларнинг иш ҳажми-меъёрига кўра, исталган ижрочи бир ойда камида 19та ижро ишини тамомлаши керак. Ҳозирги кунда иш ҳажми кўплиги ҳисобига ойига бир ижрочи ўртача 137та ижро ишини амалга оширмоқда.

«Бюро ходимларига нисбатан қаршилик ҳолатлари ҳам бўлиб турибди. Ўтган даврда 319 марта қаршилик ҳолатлари бўлиб, улар бўйича 130та жиноят иши очилган ва 105та маъмурий иш бўйича жавобгарлик кўрилган. Мана шундай қаршиликлар кўрсатиш жараёнида МИБнинг 4 нафар ходими вафот этган», дея МИБ раҳбарияти сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Концерт томошаси бедарвоза эмас

Андижонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева ҳамда хонанда Ойхон Эшонхоновалар иштирокидаги концерт солиқчилар назоратига олинди. Натижада 30 миллион сўм ...

Дилором исҳоқова – забардаст аёл

Бугун ўзбек мухолифатининг ёрқин юлдузи, чорак асрдан кўп ҳаётини мухолифат оламида ўтказган, ўзбек мухолифатининг равнақ топишига баракали ҳисса қўшган, ўзларининг бетакрор ...

Энди фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари пуллик хизматлар кўрсатади

ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини ...