5 нафар аёл Мирзиёевнинг кортежини тўхтатмоқчи бўлишди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарга Миллий гвардия Матбуот хизмати баёнот беради.

2019 йил 20 май куни соат тахминан 08:45 ларда фуқаролар Ташматова  Гулбаҳор Давранбековна, Хаитова Малика Абдураимжоновна, Акбарова Муҳаббат Ғаниевна, Каримбекова Гулбаҳор Рустамбековна ва Эргашева Хурсаной Холбоевналар  Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси биноси қаршисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган махсус йўналишда тўпланиб, давлат раҳбарининг мазкур йўналишдан ҳаракатланишини билган ҳолда, махсус йўналишда ҳаракатланаётган кортеж йўлига чиқиб мурожаат қилмоқчи бўлганлар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ушбу фуқароларга мазкур йўналиш бўйлаб тўпланиб туриш ва давлат раҳбарига бундай тарзда мурожаат қилиш мумкин эмаслигини, ўзларини қизиқтираётган саволлари билан тегишли тартибда мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириб, махсус йўналишдан четроқда туриш кераклигини айтганларида, юқорида исмлари қайд этилган фуқаролар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ҳақорат қилиб, шовқин-сурон кўтаришиб, қонун доирасидаги талабларни бажаришдан бош тортиб, қаршилик кўрсатганларига қарамасдан махсус йўналиш учун жавобгар бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари белгиланган тартибни таъминлаганлар.

Юқорида номлари зикр этилган фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича суриштирувни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ўтказган. Ўзларини “жабрланувчи” қилиб кўрсатаётган фуқароларга нисбатан Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув материаллари асосида Суд органи қонуний баҳо бериб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти

БМТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти. Мутахассислар бунинг энг асосий сабабларидан бири сифатида ичкиликбозликни тилга олмоқда. Ўз ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 19,6 млрд доллар бўлди

Марказий банк ҳисоботида маълум қилинишича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори жами 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан 7,9 млрд доллар ...

“оавлари  «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. бу – замон талаби”

"Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400