Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, пичоқбозлик оқибатида Ўрта Осиё миллатига мансуб мигрант ҳалок бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хабар қилишича, мигрантлар маст ҳолатда ўзаро жанжаллашишган.

Муштлашувда 4 киши иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Улардан уч нафари турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, яна бири эса олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқлашмоқда.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда руҳий касаллар шифохонасидан қочган учинчи бемор ҳам ушланди

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалликлар шифохонасидан 20 ноябрь куни қочган уч беморнинг учинчиси ҳам ушланди. (more…)

Тиланчиликнинг янги тури

Қушбеги даҳасида жойлашган «Қадрият» газетасидан қайтар эканман, жума куни ва жума намози вақти бўлганлиги боис, йўл четлари ва йўлаклар турли русумдаги енгил машиналар билан ...

Навбаҳор хтб раҳбари мадина атаниязовани турмуш ўртоғи ваҳшийларча ўлдирди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.  Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 6 ...