Ниғматулла Йўлдошев Бош прокурор бўлди Отабек Муродов лавозимидан кетди

Отабек Баҳритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Кун.уз” ёзмоқда.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган.

Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор бўлганди.

Қайд этиш керакки, бу сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлмоқда. 2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаганди. Абдуллаев 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаганди. Айни вақтда икки собиқ бош прокурор – Рашид Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноий иш очилган ва уларнинг иккиси ҳам терговда.

Сенатнинг янги раиси 21 июнь куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлис вақтида президент тақдимномасига мувофиқ сенаторлар томонидан сайланиши кутилмоқда.

Ниғматулла Йўлдошев 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда университет) тамомлаган.

У 1987 йилдан 2011 йилгача прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, 2008-2011 йилларда Бош прокурор ўринбосари бўлган.

Ниғматулла Йўлдошев 2011 йилда Ўзбекистон Адлия вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 2015 йил январига қадар ишлаган.

У 2015 йил январида президент қарори билан сенатор этиб тайинланган, 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йўли билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп мигрантлар оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка - Мексика чегарасида ушланган муҳожирларнинг оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда. (more…)

Дарбадар ўғилнинг қайтиши

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги бугунги тайинловлар орасида эътиборга молик жиҳат — Дилшод Кенжаев дейиш мумкин. Дилшод Кенжаев У сўнгги икки йил ичида ушбу лавозимга ...

“хитойнинг таъсиридан эҳтиёт бўлинг!”

Чоршанба куни АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Болтон Украинанинг Хитой таъсиридан огоҳлантирди, деб ёзади «Таrjumon.uz» сайти. Гап шундаки, Хитой ...