Эрта қайтган турналар (қисса)-17

Ўнинчи боб

Бироқ эртасига кун очиқ, беғубор бўлди. Кечаги ёғингарчиликдан асар ҳам йўқ эди. Фақат намгарчилик, фақат одамнинг руҳини тетиклаштирувчи муздек шабада эсмокда ва фақатгина ер бир оз қизғиш рангга кирган ва фақат чўққилар устида енгилланиб қолган оппоқ қорлар бор эди, холос. Тоғлар ортидан ўзлигини оламга кўз-кўз қилиб, кўкнинг ярмини нурга буркаб баҳор қуёши кўтарила бошлади. Бутун бепоён Оқсой ўзининг барча ўтлоқлари, ялангликлари, адирлари-ю паст-баландликлари билан узоқ-узоқларгача кўзга яққол ташланиб турарди. Бироқ улар ўзлари ён-бағрида туғилиб ўсган Улуғ Манас тоғлари, зотан бу ғайритабиий бир ҳол бўлса-да, гўё тунда уларга яқинроқ келиб қолгандай, пгу оқшом тоғлар Оқсойга қараб улар томон силжигандай, қўшчилар тонгда туриб тоғнинг улуғлиги, гўзаллиги ва қудратини кўриб ҳайратланишлари учун силжигандай туюларди.
Яқин-йироқда, ёнгиналарида, уфқнинг қўл етмайдиган жойларида тоғ тизмалари жилваланарди…
Ҳа, Оқсойда ўша куни ажойиб тонг отди. Ер шабадада сингисин деб улар шудгорлашга шошилмай чиқишди.
Бу вақт ичида отларга қаратттди, абзалларни тузатишиб, ҳўл бўлиб кетган пичанни ёйишди.
Кун тезда исиб кетди. Улар шундан сўнг плуглари томон жўнашди. Плуглар кечаги эгатларга ботиб қолган эди. Плугнинг ҳар бирини уч кишилашиб тортиб чиқаришди, тишларини тозалашиб, ғилдиракларини ёғлашди. Кейин отларни қўшишиб, бугун кечгача бу пайкалнинг шудгорини тугаллашни, эртага эса бошқа участкага жўнашни ўйладилар. Иш қизигандан қизиб кетди. Туни билан дам олган отлар саҳарлаб парвариш қилинганлиги учун илдам ишларди. Отлар оғир плугларни тортиб боришарди. Аммо кечаги қорда қилинган шудгор ўзини оқлаган — тупроқ шабадада селгиб қолганди, қор аралаш ағдарилган қатламлар қуёш нурлари остида хамирдай кўпчиб ётарди. Демак, тупроқ «бузилмаган», бездек бўлиб қолмаган. Демак, шудгор кўнгилдагидай бўлибди.
Ўша куни ажойиб ўтди. Шундай кунлар бўладики, агар ишинг юришиб кетса, ҳаёт шундай мароқли, кўнгилли, ажойиб ва айни вақтда оддий бўлиб туюлади. Бекорга қиш бўйи тайёрланишмаган, меҳнат қилишмаган ва бунинг учун мактабни ташлашга мажбур бўлишмаган экан; мана энди Оқсой отряди ҳаракатда, плуглар эса ишламокда, яна бугун Эргаш ва Қуббатқуллар келишлари керак. Ўшанда уларда бешта плуг бўлади, бу эса ўнта тиш дегани. Ана куч. Ана ўшанда ҳақиқий десант деса бўлади! Ундан сўнг уруғ сепиб, майдонларни бороналашади, ана ўшанда ҳосилни кутавер! Баҳорги буғдой ажойиб бўлади. Чекиш бригадир баҳорги ҳосил унумдор бўлмаса ҳам, аммо нонлар ичида энг ширини бўлади, дейди. Ишимиз ўнгидан келади. Ёмғир ёғади. Шунча меҳнат қилингандан кейин ёмғир тихирлик қилиши мумкин эмас. Ёмғир ёғади, фақат у ёқда, фронтда бардош қилсалар, ҳужумга ўтсалар бўлгани бахтимизга бу ҳосил томоғимизда туриб қолмаса бўлгани…
Улар пайкал узра ана шундай боришарди. Олдинда Султонмурот, ортда, икки юз қадамча нарида Онатой ва ярим чақирим нарида Эркинбек боришарди…
Қуёш қизигандан қизирди. Тепаликлардаги ямяшил майсалар товланарди. Худди эртакдагидай у ёққа ўтсанг ҳам, бу ёққа ўтсанг ҳам, қаршинг ҳам кўм-кўк. Тупроқ янгиланиб енгил нафас оларди. Плуглар эса Оқсойдан ортида худди узун кокилга ўхшаш янгигина олинган изларни қолдириб борарди…
Оёқ остидан «пирр» этиб тўрғай учди. Қуш сайрай-сайрай яқингинага қўнди ва яна қаердадир бошқаси сайрай кетди, уларга аллақаёқда яна бир тўрғай жўр бўлди. Султонмурот жилмайиб қўйди. Қушлар қувонганларида сайрайверишади, уйлари ҳам йўқ, бошлари устида япроқ, новда ҳам йўқ, кимсасиз чўл қўйнида ўз билганларича яшайверишади. Тағин хурсанд ҳам. Баҳордан миннатдор, қуёшдан миннатдор! Кеча қушлар қаерда эдилар-а, ёғингарчиликнинг ўтишини қандай кутиб турдилар экан? Ҳа, энди буларнинг ҳаммаси ортда қолди.
Баҳор ўз ҳақини энди олади. Энди иш ҳам кўпаяди, бу эса фақат бошланиши. Нима қипти! Бутун Эргаш, Қуббатқуллар келишади, шунда бутун десант биргаликда киришишса, ишлари жўнашиб кетади…
Отини «чу»лар экан, тўсатдан Султонмуротнинг кўзи нариги томонда бир отлиқни кўриб қолди. Отлиқ шудгор яқинидан четлаб ўтиб, уларга қараганча тоғ тарафга кетмоқда эди. Елкасида милтиқ. Бошида қишки тумоқ. Тагида бақувват, совитилган саман. Болалар ҳам уни кўришди-да, қичқира бошлашди:
— Эй, овчи, биз томонга отингни бур!
Бироқ овчи индамади. Овчи уларга яқинлашмасдан ўгирилиб қиё ташлаб кетмокда эди. Султонмурот уни кўриб суюниб кетди, отни тўхтатиб, оёқларини узангига тираб бақирди:
— Эй, овчи, ширалға берганинг учун раҳмат! Эшитяпсанми, раҳмат! Тегиш учун раҳмат!
Аммо овчи индамай, худди ҳеч нимани эшитмагандай, тушунмагандай кетаверди. У тезда тепаликлар ортига ўтиб кетди. Демак, вақти йўқ, ишига шошиляпти шекилли.
Тахминан ярим соатлардан сўнг яна бир овчи кўринди. У ҳам тоққа томон борар, унинг ҳам елкасида милтиқ бор эди. Аммо у бошқа ёқдан, қўтоннинг бошқа чеккасидан ўтиб борарди. Бу овчи ҳам узокдан сўрашмай, уларга қараганча жим борарди. Ўзи одат бўйича отлиқ отини буриб, қўшчиларга саломатлик, хирмонига барака тилаши керак эди. Чекиш чол ҳозир одамлар айниб кетди, дейди. Эҳтимол шундайдир. Чекиш чол донишманд, унинг гапи тўғри чиқади.
Овчилар ўтиб кетгандан сўнг жуда ҳаяжонли бир воқеа содир бўлди.
Буни биринчи бўлиб Онатой эшитиб қолди. Яшавор! Овозининг борича қичқирган ҳам Онатой бўлди:
— Турналар! Турналар учяпти!
Султонмурот юқорига қаради — мусаффо, мовий, чексиз осмон кенглигида оҳиста айланиб, парвоз қила туриб сафланиб, қурқурлашганча овоз чиқариб турналар учиб боришарди. Катта гала турналар юксак парвоз қилишмокда. Аммо само ундан ҳам юксак. Бепоён осмон кенглиги ва бу кенгликда худди барҳаёт орол сингари сузиб бораётган қушлар тўдаси. Султонмурот бошини кўтариб қараганча бирдан овозининг борича қичқириб юборди:
— Ура! Турналар!
Учалови ҳам қушларнинг турналар эканлигини ях-ши кўриб турган бўлсалар-да, кутилмаганда, бу катта бир янгиликдай бир-бирларига бақиришарди:
— Турналар! Турналар! Турналар! Султонмурот турналарнинг эрта келиши яхши белги эканлигини эслаб қолди.
— Турналарнинг эрта келиши яхшилик аломати! — бақирди у от устида Онатойга қайрилиб қараркан. — Ҳосил мўл бўлади!
— Нима, нима? — эшитмади Онатой.
— Ҳосил, ҳосил мўл бўлади!
Сўнг Онатой эгар устида Эркинбек томонга қайрилиб унга қичқирди:
— Ҳосил! Ҳосил мўл бўлади! Эркинбек эса жавобан қичқирди:
— Эшитдим, эшитдим! Ҳосил мўл бўлади! Турналар эса ҳамон учиб бормокда эдилар. Улар самонинг мовий оғушида чўмилиб, шошилмай сузар, бир маромда қанот қоқишиб, айланишиб, гоҳ вазмин, гоҳ кўп овозла, гоҳ бирваракайига жўр бўлишиб, бир-бировларини чақиришар ва яна жимиб қолардилар. Шаффоф кун оғушида уларнинг силлиқ бўйинлари, ингичка тумшуқлари ва баъзиларининг бағрига ярим киргизиб олган, баъзиларининг эса маҳкам сиқиб олинган оёқчалари яққол кўзга ташланиб турарди. Гоҳо қанотлари четларидаги оппоқ патларининг учлари кўзга чалиниб қоларди. Ана шунда қушларни томоша қила туриб, қўшчилар галанинг секин-аста пастлаётганини сезиб қолишди. Турналар борган сари пасайиб ерга яқинлаб борар, гўё уларни қандайдир оқим ўша томонга, узоқ тепаликларга ҳайдаб бораётгандай эди. Султонмурот умри бино бўлиб турналарни бундай яқиндан кўрмаган эди. Турналар ҳамиша шарпа сингари, худди тушдагидай бош узра сузиб ўтишарди.
— Қара, қўнишяпти, қўнишяпти! — қичқирди
Султонмурот ва учовлари ҳам эгарлардан сакраб тушишиб, уловларини қолдирганларича турналар қўнаётган ерга қараб чопишиб кетишди.
Улар оёкларини қўлларига олиб, жонлари борича югура кетишди! Улар турналарни яқиндан кўргилари келарди: қанақа экан-а? Зўр бўлди-да!
Эҳ, Султонмурот шундай тез елардики! Ер оёғи остида пояндоз, ўзи унга пешвоз эди. Ер билан бирга қорли тоғлар ҳам унинг истиқболига югурар, кўз узмай келаётган турналар галаси ҳам кўкда чарх уриб, унга пешвоз учиб келишмокда эди. Югуриб, қувониб, нафаси бўғилар, юраги суюнчга тўлиб, турналарни қуваркан, агар қушлар патини тушириб қолдиргудай бўлишса, сақлаб Мирзагулга совға қилишни ва қизга бу воқеани ипидан игнасигача ҳикоя қилиб беришни хаёл қиларди. Фақат етиб олса, турналарни кўрса бўлгани эди. У Мирзагулга нисбатан қалбида қуйилиб келаётган меҳрни туйганча чопиб борарди. Агар иложи бўлса эди, у ҳозирнинг ўзида турна пати билан тўппа-тўғри Мирзагулнинг олдига елиб борарди… Турна пати билан тўппа-тўғри қизнинг олдига…


Чингиз Айтматов

Эрта қайтган турналар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-55

4 Ниҳоят, барча режалар гаплашилган тарзда амалга ошди-ю, Бобурнинг мўғуллар билан биргаликда йигирма беш мингдан ошадиган қўшини ёз кунларида Амударёнинг Панж деб аталадиган ...

Чингиз айтматов:қиёмат 26-қисм

Инсон руҳининг ўз-ўзини англаш фожиалари нега энди Исодан бошланади. Худди илгари ҳаммаёқ бўм-бўш бўлгандай? Ким ўзи Исо? Нимага керак буларнинг бари? Наҳот мангу тавба ...

Юлдузли тунлар-52

ҚУНДУЗ. САМАРҚАНД ИККИ ҚИЛИЧ ОРАСИДА 1 Заррин попуклар билан безатилган оқ туянинг устида маликалар ўтирадиган бахмал соябонли кажавада Хонзода бегим тўққиз яшар ўғилчаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400