Мактабларда мажбурий форма 2024-2025 ўқув йилигача кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook`даги саҳифасида хабар берди.

Қарор давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, саломатликларини муҳофаза қилиш ҳамда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида қабул қилинган.

“Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бандидаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги “2019-2020 ўқув йилидан бошлаб” сўзлари “2024/2025 ўқув йилидан бошлаб” сўзлари билан алмаштирилсин”, дейилади ҳужжатда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Никоҳ рак хасталигига қарши энг самарали восита эканлиги маълум бўлди

Рак хасталиги билан оғриган беморларнинг турмуш ўртоғи бўлиши уларнинг омон қолиш имкониятини ошириши қайд этилди. Америкалик олимлар 800 минг кишини текшириб чиқиб шундай ...

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди. ...

Қирғизистон томони чегарада навбатлар кескин қисқарганини тушунтириб берди (видео)

8 ноябр кунги маълумотга қараганда, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтиш пунктида атиги 40 га яқин юк машинаси қолди. Сўнги кунларда НЎПда навбатлар кескин камайди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400