«Тошкент-Ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди.

Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» йўналишидаги авиақтнов қачон йўлга қўйилиши бўйича савол берилди.

«Ўтган йили бешта янги йўналиш бўйича авиақатновларни йўлга қўйдик. Бу йил ҳам иккита янги йўналиш – Тбилиси ва Жакарта томон қатновлар амалга оширилиши режаланган. Тўғри, Ўш қўшни давлатнинг йирик шаҳри ва унда кўп сонли миллатдошларимиз яшайдилар. Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз ва кун тартибидан олганимиз йўқ. Аммо ҳозирча аниқ муддатлар ҳақида гапиришга эрта», дея МАК директори ўринбосари Умид Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

2018 йилнинг 17 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиацион ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Қирғизистоннинг Air Manas ва Avia Traffic Company компаниялари вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтган, томонлар Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига тўрттагача ошириш, шунингдек Ўш-Тошкент-Ўш йўналиши бўйича қирғиз томонидан ҳафтасига битта рейс очишга келишиб олишгани ҳақида хабар тарқалганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент прокуратураси аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади (видео)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоев устидан ҳукм чиқарган куниëқ Тошкент вилоят прокуратураси Турсунбоевга пул ...

Туркманистонда туҳум танқислиги кузатилмоқда

Ашхабодда товуқ туҳуми етишмаслиги яна кузатилмоқда. Давлатга қарашли дўконлар туҳумни чекланган миқдорда тонги вақтлардагина сотмоқда. Туҳум учун навбатда турганлар ...

2019 йилда ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400