Элмира Боситхонова орадан уч йил ўтиб яна ўз ўрнига қайтди

Бугун, 20 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар қатор ташкилий масалаларни кўриб чиқишди.

Хусусан, депутатлар Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллашди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Telegram каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Элмира Боситхонова 2011-2016 йилларда  Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг 12 декабридан буён Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасига Танзила Норбоева раислик қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани ...

Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?

Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага ...

Интернетда йпх инспекторлари янги формаси пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим Telegram каналларида ЙПХ инспекторларининг янги формаси сурати пайдо бўлди. Zed News Telegram канали маъмурларининг хабар беришича, бугун, 16 март ...