Халқаро пул ўтказмалари чекловларсиз амалга оширилади

цбЎзбекистон Марказий банки жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари юзасидан ахборот берди. Ахборот матни 1 апрель, сешанба куни молия муассасаси расмий сайтида эълон қилинди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг тижорат банклари жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб хорижий тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Айни вақтда, «баъзи тўлов тизимлари капиталининг амалга ошираётган операциялари ҳажмига нисбатан номутаносиблиги ҳамда рейтинг кўрсаткичларининг пастлиги улар томонидан ўз молиявий мажбуриятларини бажармаслик хавфи мавжудлигидан далолат беради».

«Шу муносабат билан, республика банклари ва аҳолисининг эҳтимолий йўқотишларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Марказий банки томонидан жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларини пул маблағлари бутлигини кафолатловчи шартларда амалга ошириш тартиби жорий қилинди. Жумладан, юқори кредит рейтингига эга бўлмаган тўлов тизими операторлари аванс тўловларини амалга оширишлари ёки суғурта депозитларини жойлаштиришлари ёхуд банк кафолатларини тақдим қилишлари шарт», – дейилади МБ ахборотида.

«Республика банклари бир қатор тўлов тизими операторлари билан операцияларни юқоридаги талабларга мувофиқ ўтказиш бўйича келишувга эришдилар, шу муносабат билан, жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари одатдаги тартибда амалга оширилади. Ҳозирги вақтда ва бундан кейин ҳам Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади ҳамда фуқароларга пул маблағлари қайси валютада ўтказилган бўлса, худди ўша валютада берилади», – дея қўшимча қилинади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Риштонда уйлар бузилмоқда одамларга берилган пул эса пойдеворига ҳам етмаяпти

Фарғона вилояти Риштон тумани марказидаги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаб турган уйлари бузилишга тушгани, аммо ҳокимлик уларга керакли компенсация ...

Тошкентда йўлларини назорат қилиш учун иккита вертолёт сотиб олинади

ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади. Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш ...

Россия-ўзбекистон: доллар яна ошадими?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиCOURTESY Ўзининг қиёмига етган 2013 йил билан қиёсланганда, ўтган йили ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан ортга юборган пул миқдори ...