Тош отишдан кўра аҳиллик сари одимласак ютамиз!

 

Birdamlik Xalq Demokratik Harakati LogosiКуни-кеча “Ҳаракат” сайтида бундан бир неча кун олдин эълон қилинган Абдураҳим Пўлатнинг қаламига мансуб “Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир харомий – Ботир Норбой” деб номланган мақолани ўқиб чиқдим. Уни ўқишимга, аниқроғи, сарлавҳаси туртки берди. Мақолани диққат билан ўқирканман, муаллифнинг кимлигини англагандек бўлдим. Абдураҳим Пўлат “Бирлик” халқ демократик партиясининг етакчиси экан. Мақоладан аён бўлишича у кўп йиллардан бери мазкур партияни бошқариб келган. Партия низомига кўра уз фаолиятлари давомида олдиларига қўйган мақсадларига озми-кўпми эришган. Айни пайтда хам Ўзбекистондаги қонхўр тизимга қарши кураш олиб бораётган шахслардан бири экан. Буни биз муаллифнинг “Бирлик” олиб бораётган кураш оддий демократик жамиятда олиб бориладиган рақобатчилик кураши эмас, даҳшатли қонхўр тизимга қарши ҳаёт учун катта таҳлика остида олиб борилаётган кураш” деган жумлаларидан ҳам биламиз. Хуллас, Абдураҳим Пўлат мухолифатчи вакилларимиздан, аниқроғи, мухолифатчиларнинг бошларини бир жойга тўплаб, уларга етакчилик қилаётган шахс экан.

 

Тўғриси, мени мақола ёзишга икки сабаб ундади. Мен ўз мақолам орқали на Абдураҳим Пўлат ва на Ботир Норбойни ҳимоя қилмоқчи ёки уларга қарши чиқмоқчи эмасман. Уларнинг ҳар иккаласи гарчи ўз доираларида, мухолифатчилар орасида таниқли шахслар бўлса-да, мен уларни шахсан танимайман. Ҳар иккала дарғаларнинг мамлакатимизни демократлаштириш, бугунги кундаги мавжуд сиёсий тизимга барҳам бериш, инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш, адолатли жамият ўрнатиш, халқ фаровонлигини ошириш, халқаро майдонда ўзбегимнинг нуфузини юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини сидқидилдан ҳурмат қилган холда, ҳечдан кўра кеч яхши деганларидек, мақолага нисбатан шахсий муносабатимни билдирмоқчиман ва агар бу борада хатога йўл қўйган бўлсам мақола муаллифи ва унда номлари тилга олинган шахслардан лутфан узр сурайман.

 

Хуллас, юқорида мақола ёзишимга унинг сарлавҳаси туртки бўлганлигини алоҳида таъкидлагандим. Ҳақиқатан мазкур сарлавха қўлимга қалам олишга даъват этди. “Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир харомий – Ботир Норбой” Даҳшат! Кўргулик! Шармандагарчилик! Менимча мақолага сарлавҳа тўғри танланмаган. Назаримда муаллиф мақолага сарлавҳа танлашдан олдин ҳар томонлама ўйлаши керак эди. Гарчанд муаллиф ўзи танқид остига олмоқчи бўлган шахс ўта тубан, пасткаш бўлган тақдирда ҳам мақоланинг кенг халқ оммаси ҳукмига ҳавола этилишини инобатга олган ҳолда унга жиддий равишда эҳтиёткорона муносабатда бўлиши лозим эди. Айниқса, озми-кўпми халқ назарига тушган зиёли инсон, “Бирлик”нинг раҳбарида муомала маданияти, сўз санъати, фикрлаш салоҳияти, ён-атрофга объектив нуқтаи назардан қараш таомили, ўқувчилар аудиториясини илғаш, “сўздан сўзнинг фарқи бор, ўттиз икки нархи бор”лигини англаш каби хислатлар бошқаларга қараганда ҳар томонлама устун булиши керак. Афсуски, Абдураҳим Пўлатда бу каби хислат ва фазилатларни кузата олмадик. Шу ўринда яна бир марта таъкидлайман. Мен Абдураҳим Пўлатни ҳаётда кўрмаганман, шахсан танимайман. Унга таърифу тавсифларни унинг қаламига мансуб мақоладан келиб чиққан ҳолда бераётирман, холос.

 

Ўзбекдан чиққан яна бир ҳаромий… Нақадар қўпол, нақадар дағал сўз! Боз устига бу харомий (муаллиф аслида ҳароми демоқчи, ҳаромий деган сўз ўзбек тилининг изоҳли луғатида йўқ) ўзбекдан чиққан бўлса… Шу ўринда “Ўзингдан чиққан балога қайга борай даъвога” деган нақлни эслаш кифоя. Бугун Владивостокдан, Сахалиндан, Санкт-Петербургдан, эртага Москвадан, Иркутскдан, Оренбургдан, ўтган куни Самарадан, Новосибирскдан, Кемероводан тарқатилган юракларни кемирадиган хабарларни ўқиб, ўзбегимнинг шаънини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кўрилмаётганидан азият чекаётган бир пайтимизда ўзимизнинг бекимиз, ўзбегимиз томонидан ўзлигимизга болта урилиши, урилганда ҳам кучли зарб билан урилиши эс-ҳуши жойида бўлган кишини ташвишлантирмасдан қолмаса керак. Ён-атрофимиздагиларнинг бундай хабарларни тарқатиши замирида дунё аҳлида давлатчилигимизга нисбатан шубҳа уйғотиш, миллатимиз шаънини ҳар хил йўллар, жумладан, ўғри, чўнтаккесар, фоҳиша, бесоқолбоз, қотил, товламачи, гиёҳфуруш, қонсўрар, террорист каби атамалар билан таҳқирлаш устувор кучга эга бўлса, Абдураҳим Пўлатнинг ўзбегимни “ҳаромий”га айлантириши замирида қандай сир-синоатлар мавжуд?! Табиийки, ўзгалар айнан ўзбек бўлмаганликлари учун ҳам бизни ҳеч қачон ҳимоя қилмайди, лекин биз ўзимиз ҳар қандай тақдирда ҳам ўзимизнинг ёмонимизни яшириб, яхшимизни оширишимиз керак эмасми? Майли Ботир Норбой ҳаромий бўла қолсин. Лекин унинг номига бутун бошли миллатимизнинг номини қўшиб дунёга ошкор қилиш мантиқан тўғримикан? Қолаверса, Абдураҳим Пўлат билан Ботир Норбойнинг ўзаро келишмовчиликларига ўзбекнинг, узбек деган миллатнинг қандай дахли бор, айби  нима?..

 

“Бирлик” етакчиси ўз мақоласида ўзбекни ҳаромийга айлантириш билангина чекланиб қолмасдан, ўзгаларга ҳам ўзгача усулда тош отган. Эмишки, Ботир Норбойнинг “Бирлик”ни тарк этишига “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг етакчиси хунаса Баходир Чори, аниқроғи, унинг томонидан ваъда қилинган “чақа” сабаб бўлган…

 

Муаллифнинг айнан мана шу жумласи, яъни “Бирдамлик” ХДХнинг етакчисига қаратилган ўта тахқиромуз сўзи бизнинг қараб ўтиришимизга йўл қўймади. Виждон азоби қўлимизга қалам олишга мажбурлади. Юқорида таъкидлаганимдек, мени мақола ёзишга ундаган икки сабабдан биринчиси айнан шу жумла эди. Шу уринда Абдураҳим Пўлатга яна бир карра “Сўздан сўзнинг фарқи бор, ўттиз икки нархи бор”лигини эслатиб ўтсак хато бўлмас деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари доно халқимизнинг “Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши. Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши” деган ҳикматли сўзларини келтириб ўтишни ҳам мақсадга мувофиқ деб топдик.

 

Бизнингча, “Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Чориев Ботир Норбойни кома холатга келтириб, шу тариқа миясини жарроҳлик йўли билан операция қилиб, унинг ўрнига бошқа мия ўрнатиб, ундан кейингина “Бирдамлик” сафига ўтказмаган бўлса керак. Бу борада Абдураҳим Пўлат ҳар кимнинг ўз бошига эгалигини ёдларидан чиқариб қўйган кўринади. Бордию Ботир Норбойни ҳақиқатандан ҳам “Бирдамлик” етакчиси ваъда қилган “чақа” қизиқтирган бўлса, бу борада Баҳодир Чориевнинг айби нимада, бу уни хунасага айлантиришга асос бўла оладими? Назаримда биз ҳар бир гапираётган гапларимиз учун бугун бўлмаса эртага – Маҳшар майдонида жавоб берамиз Кимнидир ҳаромий, кимнидир хунаса ва яна кимнидир бошқа сўзлар билан ҳақорат қилганимиз учун ўзимизга яраша жазога махкум бўламиз. Шунинг учун тилимизга ҳушёр, дилимизга сергак бўлишимиз керак, деб ўйлайман ва менинг бу сўзларимни юқорида номлари тилга олинган қадрдон акаларим – миллатдошларим маслахат сифатида эмас, балки кимнингдир шахсий фикри сифатида қабул қилишларини астойдил сўраб қоламан.

 

Ва ниҳоят, мени мақола ёзишга ундаган иккинчи сабабнинг моҳиятини очиш мавриди келди. Бу ҳам бўлса мухолифатчиларнинг ичидаги тотувсизлик масаласи. Бунга Абдурахим Пўлатнинг мақоласи ёрқин мисол була олади. Мухолифатчилар ўртасидаги бундай ҳолат эса, каримовчиларга ҳар томонлама қуўл келмоқда. Халқнинг улар сафига сидқидилдан қўшилишига тўсиқ бўлмоқда. Демак, аҳилликда гап кўп экан. Назаримда, мухолифатчилар бир-бирларининг халқпарвар позицияларини қўллаб-қувватлаб, бир-бирларининг ишларига аралашмасликлари, аксинча, мамлакатнинг фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларини ҳурмат қилишлари, бир-бирларига ҳар хил усулда тош отишдан кўра асосий ишга утишлари, ҳамжиҳатликда фаолият юритишлари ҳар томонлама мақсадга мувофиқдир.

 

“Бирлик” етакчисининг “сафимиздан кетганларни, бизга хиёнат қилганларни вақти-вақти билан тинчлантириб борамиз” деган жумлалари, ҳатто улар сафига қўшилиш хаёлига келмаган фуқароларни ҳам ўйлантириб қўйиши табиий. Чунки халқимиз учун Каримовнинг сиёсатига қарши фикр айтганларининг тинчланаётгани ҳам етарлидир. Демак, “Бирлик”нинг “тинчлантириш” сиёсати халқ учун тамомила ортиқча. Халқ бундан кўра қон тўкилишини ўз олдига мақсад қилиб қўймаган “Бирдамлик”ни танлашни ҳар томонлама афзал кўради. Бунга “Бирдамлик” томонидан ишлаб чиқилган ва кенг халқ оммаси ҳукмига ҳавола этилган Низом далил бўла олади.

 

Асил ЭЛЎҒЛИ 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фаровонлик, мулкдорлик ҳақиқий мустақиллик тимсоли

 Ҳурматли юртдошлар, қадрли ватандошлар! Ҳар бир давлат солномасида ана шу давлатнинг янги тарихига замин яратгувчи, элу юрт, халқ тақдирини ҳал қилувчи кунлар, тонглар ...

Журналист жамият табиби бўлиши керак эмасми? ёхуд “мухолифатчилар кимлар” мақоласига жавоб”ни ўқигандан кейинги хулосаларим

Халқимизда "Журналист -- жамият табиби", деган пурмаъно нақл бор. Ушбу нақл замирида оламжаҳон маънолар мужассам топган. Аммо, кейинги пайтларда "жамият табиби" бўлмиш ...

Қозоғистон сиёсатчи қаҳрамон маҳмудни асоссиз депорт қилди

Таниқли сиёсатчи, Ўзбекистон "Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамон Маҳмудни Қозоғистон ҳукумати 5 йил муддатга Қозоғистон ҳудудига киришини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400