Дилимиздаги гап минбарда янгради

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларига тўхталди. Бу ҳақида Кун.уз мухбири хабар бермоқда. Мухбир ўз хабарида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Биз узоқ вақт давомида била туриб, онгли равишда одамларимизни онгсиз қилишга уриндик” — деган таъкидига алоҳида тўхталган, яъни айнан шу таъкидни сарлавҳага олиб чиққан. 

Ҳа, Президент ҳақ гапни айтган. Алоҳида эътирофга лойиқ таъкид. Чиройли ва мардона билдирги. Фурсатдан фойдаланиб биз ҳам Президентимизга бундай ҳолатлар, яъни “била туриб, онгли равишда одамларимизни онгсиз қилишга уриниш” ҳолатлари шу кунларда, аниқроғи, Мирзиёев бошқаруви даврида ҳам давом этаётганини, давом этганда ҳам олдингидан кўра кучли давом этаётганини билдириб қўйишимиз керак, деган фикрдаман. Бундан кўз юмушнинг иложи йўқ. Яъни,

ХХI асрда одамларимизни онгсиз қилишга уриниш аломатларини бошқа мансабдор шахслар хатти-ҳаракатларидан эмас, шахсан Президентимизнинг хатти-ҳаракатларидан ҳам хоҳлаганча топиш мумкин. Масалан: Андижон вилояти ҳокими Президентнинг кўзини шомғалат қилиб, чиройли “саҳна спектакли”ни яратади;

Фарғона вилояти ҳокими қўл остидаги масъул шахсларга қараб “ичагингни шилиб олиб, бошингга салла қилиб кийдириб қўйиш қўлимдан келади”, дея пўписа қилади;

Ўзбекистон ватандоши бўлмиш русийзабон зиёлиларимиз Ўзбекистонда рус тилига давлат тили мақомини бериш таклифини илгари суради;

Кенг халқ оммаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича бонг уради;

Миллатдошларимиз Россия томондан юртимизда АЭС қурилишига қарши жиддий таклифлар билдиради;

Ноҳақ қамалганлар, қамалаётганларни озодликка чиқаришга доир тинимсиз чиқишлар ва ҳ.к. аҳамиятга молик муаммолар бўйича Президентга мурожаат қилинади.

Аммо жаноб Президент булардан биттасига ақалли муносабат ҳам билдирмайди, пинагига ҳам илмайди. Бу нимадан далолат? Президентнинг халқни менсимаслигидан, била туриб, онгли равишда одамларимизни онгсиз қилишга уринишдан далолат эмасми?! Нега Президентимиз юрт фуқаролари илгари сураётган долзарб муаммоларга беписанд муносабатда бўлади?

Нега Президентимиз “узоқ вақт давом этган одамларимизни онгсиз қилишга уруниш” аломатларига қарши узил-кесил чек қўймайди, аксинча, бундай унсурларни онгли равишда давом эттиришга йўл беради?! Нега? Президентнинг юқорида қайд қилинган муаммоларга нисбатан беписандлиги, халқнинг куйи-пишиб, ўтга тушиб бераётган саволларига жавоб бермаслиги онгли равишда содир этилаётган ҳаракат эмасми?! Била туриб, одамларимизни онгсиз қилишга уруниш эмасми?! Халқ дардини Президентнинг шахсан ўзи эшитган ҳолда эшитмаганга олгандан кейин бошқа мансабдор шахслардан нимани кутиш мумкин?

Ҳа, Шавкат Миромонович, бугунги мажлисда ҳаммамизнинг дилимиздаги гапларни дадил тарзда майдонга олиб чиқди. Энди буни ҳаётга тадбиқ этса айни муддао бўларди.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонлик она ўз фарзандини уриб ўлдирди

  2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч ...

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифасини бажараётгани йўқ

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифаларини бажараётгани йўқ. Унинг миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенглаштириш режалаштирилмоқда. Бу ...

Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда. 1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон ...