Грузиядан Россия фуқаролари олиб чиқила бошланди

“Аэрофлот”​ авиакомпанияси Грузиядан россияликлар олиб чиқила бошланганини маълум қилди. 8 июлдан эса ушбу мамлакатга рейслар бутунлай тўхтатилади. “Аэрофлот” ва бошқа авиакомпаниялар РФ Президенти Владимир Путининг Грузияга парвозларни тақиқлаш ҳақидаги фармонига амал қилмоқда, деб ёзади “ЎзА” нашри.

Эслатиб ўтамиз, 20 июндан 21 июнгача ўтар кечаси Тбилисида Грузия парламенти биноси ёнида кўп минг кишилик норозилик намойиши уюштирилди. Намойишга Россия давлат думаси депутати Сергей Гаврилов ва Халқаро православия ассамблеяси 26-сессиясидаги бошқа россиялик делегатлар иштирокидаги можаро сабаб бўлган.

Намойишчилар Россия делегациясидан Грузияни тарк этишни, мамлакат парламенти спикери Ираклий Кобахидзе ва ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини талаб қилиб чиққан. Тбилиси полицияси намойишни тарқатиш учун резина ўқлар ва кўзни ёшлатувчи газ каби махсус воситаларни қўллашга мажбур бўлади.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили твиттердаги саҳифасида Москвани намойишларни ташкиллаштирилишида айблаб чиқди.

Шу каби воқеалар фонида РФ Президенти Владимир Путин 8 июлдан мамлакатдаги авиакомпанияларга Россиядан Грузияга парвозлар амалга оширишни тақиқловчи фармонни имзолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон ва тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тушган иккита автобус Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги трассада тўхтаб қолди. (more…)

Аҳмад шаҳид: ўзбекистонда аҳолининг диний саводхонлигини ошириш керак

Тошкентда октябрь ойининг бошида 10 кунлик ташриф билан бўлган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сафар якунлари ва натижалари ...

“мангал” кафе надоматлари

Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади. Кичик бизнeс бoзoр кoнъюнктурaси ўзгaришлaри вa ...