Дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган Умумий техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак.
Лекин афсуски, бугун бозорларимиздаги бундай дафтарлар 45-50 граммли қоғозлардан тайёрланяпти. Бу — фарзандларимизнинг соғлиғига, айниқса, кўриш қобилиятига жиддий зарар етказади.
Қолаверса, сифатсиз қоғоз ва рангли, таркибида турли кимёвий моддалар бор қоғозлар яна жиддий касалликларга олиб келиши ҳам мумкин экан. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган семинарда шу каби фикрлар янграбди.
Кейинги пайтда муаммолар очиқ-ойдин айтилаётгани, мутасаддилар эса мавжуд камчиликларни тан олаётгани яхши. Лекин бу билан иш битмайди. Қайси соҳада бўлмасин, самара бўлиши керак, муаммолар шунчаки айтилиши эмас, ҳал этилиши муҳим.
Манба:Холис фикр