Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Портлаш бугун эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осколкаларнинг ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти акимати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...

Алишер абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови рўй берди. Бу ҳақда вазирлик хабар тарқатди. Қайд этилишича, 2019 йилнинг 28 январь куни ташқи ишлар ...

Карим аҳмедов

АҲМЕДОВ  Карим  Содиқович  (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар  олим,  Ўзбекистон  ФА  академияси (1966),  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  фан  ва  техника  арбоби (1968). Киме  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400