От кишнаган оқшом (қисса) 22-қисм

22

Бойсунлик чавандозлар улоқ ололмаслигини билди. Энди қинғирлик йўлига ўтди.
Улоққа чилвир солди! Чилвир ярим қулочча келадиган арқон бўлади. Йўғонлиги бошмалдоқдай бўлади. Учлари билак билан эгар қоши сиғадиган қилиб тугилади. Чавандоз чилвирни улоқ кезанагидан ўтказиб олиб, билагига ўрайди. Ана ундан кейин улоқни тортиб олиб бўлмайди!
Улоққа чилвир солишнинг зўр бир хили бор.
Бойсунликлар айни шу зўрини қўллади: бирови бир амаллаб улоқни ердан узди. Чилвирни кезанакдан ўтказиб олди. Учларини эгар қошига илди. Кейин, улоқни тақимига босиб чопди.
Шу улоқни олиб бўладими? Ё, чавандозни эгар-абзали билан ағдариб олиб бўлади, ё, оти билан қўшиб йиқитиб олиб бўлади. Бўлмаса, олиб бўлмайди!
— Чилвир! Чилвир солди!
— Ай баковул, тўриқ чилвир солди!
— Ҳаром, тўриқнинг улоғи ҳаром!
Баковул барини кўриб турди, барини эшитиб турди. Аммо елкасини қисди, лабини бурди, талмовсираб туриб олди.
— Чилвир? Қанақа чилвир? Окун, меҳмони азизсиз, бўҳтон қилманг! Тўриқ, кел, ҳақингни ол!— деди.
Чавандозлар гапи бесамар бўлди. Кўплар кўпкаридан қўлини ювиб, қўлтиққа уриб кетди.
Шўрчилик Ҳамдам чавандоз кетаётиб, мана бундай деди:
— Ай баковул, шундай ҳақ олиб егандан кўра, кўчадан… териб есаларинг бўлмайдими? Бир мўмин банда ўзи емай, ўзи ичмай йиғинди, элга тўй берди. Ўйла-да, имонсиз! Шу ҳаромлигинг ўзингга, ўзингга бўлмаса, бола-чақангга уради, мана кўрасан!
Баковул ерпарчин бўлди. Аммо гапидан қайтмади:

— Окун, чилвир солмагани ҳақиқат! — дея чикиллади.
— Э, тупурдим, шу ҳақиқатингга!
Ҳамдам чавандоз этагини қоқиб кетди.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-4

2 Тонг энди отган, ҳали офтоб чиқмаган бўлса ҳам кўпчилик беклар ва мулозимлар девониомда ҳозир эрдилар. Ҳаммалари Мирзони таъзим билан қарши олдилар. Зарбоф тўн кийган, ...

Устозим рауф парфи –парфиёна туркистон

Рауф Парфи фазилатларининг чегараси йўқ эди. Ҳар доим бир нима ўйлаб топар эдилар. Уларнинг баъзилари  биринчи бор қўлланаётган бўлса ҳам ажаб эмас. Суратда:Рауф Парфи, ...

28 июнь – гўзал ва бетакрор шоира гулчеҳра нуруллаева туғилган кун

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Тошкент қишлоқ тумани Чоштепа қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни 1956 йили олтин медал билан битирган. Унинг илк шеърлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400