От кишнаган оқшом (қисса) 23-қисм

23

Биродарлар, чавандозлар нимага этагини қоқиб кетаяпти? Адолатга! Нимага тупуриб кетаяпти? Адолатга! Кимдан аразлаб кетаяпти? Адолатдан! Бир тўда номард, имонсизга аччиқ қилиб, адолатни ўтга ташлаб кетаяпти!
Биродарлар, биз ҳамиша адолат, адолат деймиз. Тилдан қўймаймиз. Адолатсизликни кўриб, хуни-бийрон бўламиз. Ҳаётдан, тақдирдан нолиймиз. Адолат йўқ, адолат осмонда, деймиз.
Йўқ, биродарлар, адолат ерда! Оёқларимиз остида! Адолат тупроққа қоришиб ётибди!
Адолатни ким бундайин хор қилаяпти? Биз — ўзимиз! Мен, сиз, Файзулла чавандоз, Ҳамдам чавандоз! Ана, улар қочиб кетди! Шу-да, адолат жафо чекаётганда қочамиз! Адолатдан юз ўгирамиз! Кўриб, кўрмасликка оламиз!
Бир имонсиз адолатни бўғса, йўлимизни чап соламиз. Ёмондан қоч-да қутул, ё, тон-да қутул, деймиз. Ёмон билан тенг бўлмайин, деймиз. Ўзимизни билмаганга олиб ўтирамиз. Тилимизни тишлаймиз. Обрўйимиз кетиб қолишидан, ё, амалимиздан айрилиб қолишдан қўрқамиз.
Ўзимизга ғаним орттиришдан қўрқамиз. Қўй-қўя бер, тўғри гап туққанингга ёқмайди, дея қўл силтаймиз.
Ана, бари қочиб кетди! Қочиш, бизнинг узанги йўлдошларга-да юқди.
— Юринг, кетдик! — деди.
Мен жеркиб бердим:
— Ҳеч қаёққа кетмайман! Кўпкари охиригача чопаман! — дедим.
— Нима қиласиз, шулар билан тенг бўлиб! Буларнинг жазосини худо берсин!
— Нимага энди бари нимани худога соласизлар?! Ўзларингиз одам бўлиб нима қилиб
юрибсизлар?! Худо бўлса, шундай имонсизлик бўлармиди!
Узанги йўлдошларим кўнглимга қаради.
Бир бойсунлик чавандоз ёнидагига шивирлади:
— Яхши бўлди, бари кетаяпти. Улоқ энди ўзимизга қолади.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Интернет адабиёти

Йигирма биринчи аср сўнггида инсониятга тақдим этилган ҳайратланарли восита – Интернет маданиятимизга, санъатимиз ва адабиётимизга қай даражада кучли таъсир қила олади, у ...

Юлдузли тунлар-7

3 Қўрғон ичидан дарвозахонанинг томига чиқиб олган япасқи бир навкар девор кунгураси орасидан уларни кузатиб турган эди. Қосимбек Мирзо дарвозасидан шитоб билан кираётганда ...

От кишнаган оқшом (қисса) 84-қисм

84 Тарлон-ай, нима кунларга қолдинг-а?... Тушда бўлаяптими, ё ўнгда бўлаяптими? Сен фарқламасанг, мен фарқлай олмай қолдим, Тарлон... Ҳалигилар қандай жонзот эди, Тарлон! ...