Олий суд Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси раиси Икром Муслимов сешанба куни Ахборо ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Газета.uz» нашри Отабек Муродовга нисбатан қандай турдаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида савол берди. Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.

«Бугунги кунда биз бундай маълумотга эга эмасмиз, сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин… Бизда Отабек Муродовга нисбатан санкциялар қўлланилиши бўйича материаллар йўқ», — деди Икром Муслимов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганлик аёл ўз чақалоғини  нуқсонли туғилгани учун баландликдан ташлаб юборди

Кеча соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг ...

Бахтиёр абдусаматов тадбиркорларни қурилиш ва йўл ишларига мажбурлагани учун озодликдан маҳрум этилган

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ер майдони ажратиб бериш эвазига тадбиркорларни ижтимоий бинолар қуриш ва кўчаларни асфальт қилиш ишларига мажбурлагани учун ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...