22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқаролари А.М. ва Ж.Ж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Остров Мазовецки шаҳри полицияси ахборотига кўра, автомобиль ҳайдовчиси А.М.га нисбатан “икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” айблови эълон қилиниб, уни судга қадар тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Йўловчи Ж.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатилиб, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Қайд этилишича, элчихона вазиятни назоратга олган.