Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлаган.

“Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳозирги вақтда марҳумнинг қариндошлари билан фуқаромиз жасадини дафн этиш учун Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий масалалар устида ишлар олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахс суд қилинди

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонида қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ...

Бундан буёғига ҳокимлар фаолияти баҳоланади

 «Биз туман маъмуриятининг раҳбарларига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқдик, бунинг асосида конкрет кўрсаткичлар орқали уларнинг фаолиятига баҳо берилади”,-деди Қирғизистон ...

Жарималардан тушаётган миллиардлар қачон йўлларни таъмирлашга сарфланади?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юсупов бугун матбуот марказида ўтган табирда мазкур масалага ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА сайти. Тошкент ...