Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев маълум қилди.

Жорий йилнинг 29 июнида ўтказиладиган ушбу сайёр қабулда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари фуқаролари ўзларини қийнаб келаётган турли масалаларда мурожаат этиш имконига эга.  Сайёр қабул давомида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилади.

Шу кунга қадар 11 маротаба туман, шаҳарлар кесимида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида 1000 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари тингланиб, 40 фоиздан кўпи ўша жойнинг ўзида бартараф этилган. Қолганлари ўрганиб, назоратга олинган ва босқичма-босқич ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилган. Галдаги вилоят ҳокими сайёр қабуллари Бухоро туманидан кейин Вобкент ҳамда Пешкў туманларида бўлиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Нўноқ ҳокимлар билан қаергача борамиз, жаноб президент?!

Бир пайтларда "Агар ҳаёт достон бўлса сўзи муаллим, Агар ҳаёт узук бўлса кўзи муаллим" деган ажойиб қўшиқ бўларди. Бундан ташқари, муаллимларга бағишланган сон-саноқсиз ...

«тошкентдан келадиган каттакон» ёки қачонгача комиссия учун ишлаймиз?

Турмуш ўртоғим ўқитувчи бўлиб ишлайди. Кейинги пайтда бот-бот безовталаниши, асабийлашишини кузатаман. Буни кечки пайт телефони қўлидан тушмаслигидан пайқаш қийин эмас. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400