От кишнаган оқшом (қисса) 29-қисм

29

Жўра бобонинг тўриғига қораликни кўрсатиб келдим, қораликни искатиб келдим.
Хиёл ўтди, тўда гувиллаб қўзғолди. Улоқни бир Чил от олиб чиқди.
Биродарлар, Чил отнинг бир ери кўк, бир ери оқ, яна бир ери қора бўлади. Шу боисдан чил-да!
Чил йўлини чап солиб-чап солиб чопди. Чағир чеккагир Чилга яқин-да боролмади. Чеккагир армонда қолди.
Баковул қамчисини боши узра силкиди.
— Бекор, Чилники бекор! Қораликка тушмади!— деди.
Чин, улоқ чуқур лабида илашиб олди. Улоқ чуқур ичига тушсагина ҳалол бўлади.
Баковул улоқни қораликдан холисга олиб бориб ташлади.
— Чавандозлар, қўйилган зотлар жойида қолди! Ол-ҳа, ол! — деди.
Боянаги чил от улоқни тағин олиб чиқаман деди. Бир ҳавасим келди, бир ҳайратим келди.
Нимага энди фақат шу чил от олаяпти? Ҳатто чеккагирларни-да доғда қолдираяпти?
Фаросат билан қарадим. Бир талай узанги йўлдошлари Чил от теварагини ўради. Чил чавандози улоқни хотиржам узалиб олди. Тўдадан суғурила бошлади. Узанги йўлдошлари ўзга отларни Чилга йўлатмади, йўл бермади. Гўё улоққа талашаётган бўлиб, Чил отни ўраб-ўраб чопди. Чил сағрисига қамчилаб-қамчилаб, мадад бериб-мадад бериб чопди.
— Дарбанд! ҳайда, Дарбанд! Ғайрат қил, Дарбанд! — дейишиб чопди.
— Бос, бўш келма, Дарбанд! — дейишиб чопди.
Демак, булар дарбандлик чавандозлар бўлди. Дарбандлик чавандоз улоқни тақимига босиб олди. Айқириб-айқириб от қўйди:
— Оҳо-ҳай, оҳо-ҳай, оҳо-ҳай! Ҳай отам, ҳай отам-а, ҳай отагинам-а! Ҳайда-я!..
Биродарлар, Дарбандлик чавандоз отни отам деяпти, отам! Аҳай-аҳай!
Чил от бу сафар улоқни дангал ташлади.
— Ҳало-о-ол! Чил, чил дейман-ов! Улоқни олган ерингга олиб бориб ташла! Чавандозлар, эндиги зотга катта бир ҳўкиз қўйилди. Сўйсанг бир тўйни тўйдиради! Ол, армонда қолма!
Тўда яна қораликка қараб от қўйди. Улоқ бу гал «8-Март» колхозилик Саманда бўлди.
«8-март»ликлар ҳайбаракалла қилди:
— Қўйма, «8-Март», қўйма!
«8-Март», эҳтиёт бўл, кетингдан Чағир бораяпти!
— Бос, жонинг борича бос!
— «8-Март», отни қамчила!
Ҳўкиз «8-март»ликларда кетди.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-33

4 Сувларнинг юзи хазонларга тўлиб оқадиган сершамол куз кунлари бошланди. Самарқанддан ўттиз чақиримча шарқ-жануб томонда, Панжакентдан қуйида Зарафшон дарёсини кечиб ўтган ...

Мeҳробдан чаён-ҳаёт шамъи

Неча  йиллар  Анварнинг  кўнглини  машғул  эткан  бир  муаммо  ниҳоят  орзуға  мувофиқ  ҳал қилинғандек, яъни шубҳа ичида қизарған муҳаббат ғунчаси висол хабари билан ...

Юлдузли тунлар-82

СEКРИ ҚАЙТА КЎЗ ОЧГАН БУЛОҚ 1 Бобурнинг махсус таклифи билан Ҳиротдан Аграга келаётган мавлоно Хондамир, шоир Шиҳоб Муаммий ва мударрис Иброҳим Қонуний уч ойга яқин йўл ...