Ленинград вилоятида мактаб ўқувчиси ўзбекистонликни пичоқ билан ўлдирди

Россиянинг Ленинград вилоятида 28 июнь куни ўзбекистонлик муҳожир пичоқ билан уриб ўлдирилди. Бунга сабаб мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, Ўзбек ватандошига пиёдалар ўтиш жойида йўл бермагани учун танбеҳ эшитгани бўлди, деб “Toshkentpost.com” сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа Лесколовода содир бўлган.

Ёш йигит мигрантнинг ортидан дўконга кирган, у ерда унга мушт туширган, аммо қарши зарба олгач, пичоқ олиб, муҳожирга у билан бир неча марта урган. Шундан кейин ғойиб бўлган.

Оғир танжароҳати олган ўзбекистонлик оғир ҳолатда касалхонага келтирилди. У шифокорларнинг уринишига қарамай, шифохонада жон берган.

Маълум бўлишича, берилган зарбаларнинг бири унинг юрагига теккан. Марҳум Ҳаматулло Розиқов экани аниқланган.

29 июнь куни Жиноят қидирув бўлими ходимлари Санкт-Петербургда 15 ёшли мактаб ўқувчисини қўлга олди. У 49 ёшли Ўзбек ватандошига пичоқ билан ҳужум қилганликда гумон қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда солиқ босими нақадар катта?

Ўзбекистонда валюта соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан илҳомланган иқтисодчи-эксперт Юлий Юсупов, бу сафар солиқ тизимини мутлақ қайта қуришни таклиф қилмоқда. ...

Ўзбекистондан афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди

Жангарилар томонидан 15 сентябрь куни эрталаб шимолий Боғлон провинциясида иккита электр узатиш линиясининг икки устуни портлатилгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 ...

Зафар рўзиев президент топшириғини биринчи бўлиб бажармоқчи

Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News. ...