Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади

Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, эндиликда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очиш кераги бўлмайди. Шахсий пенсия ҳисобида тўпланган маблағлар ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни онлайн режимида олиш имкони мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш лозим:

http://cabinet.xb.uz:82/.

Кейин паспорт маълумотларини ва телефон рақамини киритиш керак.

Хабарда пенсия жамғармаси маблағлари ҳолати ҳақида маълумот тайёр эканлиги қўшимча қилинган.

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб қоғоз кўринишидаги меҳнат дафтарчалари ўрнига “электрон меҳнат дафтарчалар” жорий қилиниши президентнинг 2017 йилдаги фармонида кўзда тутилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини биласизми? 

Кўп қаватли уйдаги хонадонда ит ва мушук сақлаш учун қўшнилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилигини олиш лозим. Фуқароларга итлар ва мушукларни сақлашда ...

Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими қабристонларга оид ўз сайти хабарини ҳам инкор этди

Шаҳарнинг Ғунча даҳасидаги қабристонни ободонлаштириш ишларига “мактаб, боғча ходимлари ва медиклар” жалб этилгани, улар “ҳар куни эрталаб соат 6 дан 10 гача ишлатилаётгани” ...

Риштонлик блогер дима қаюм «самосуд» қилинди

Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида «самосуд» ҳолати уюштирилди. Унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400