Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ечими бўйича қандай тадбир амалга оширлиши кераклиги ҳақида фикрларимизини давом эттирсак. 

Кўпинча давлат томонидан қабул қилинган ва амалга ошириш бошланган қарор ҳақида гап кетганда скептиклар томонидан янграйдиган навбатчи аргументлар бор: улардан бири — “велосипедни қайтадан кашф қилишни кераги йўқ”. Аргументга эътироз бўлмаса-да, бундай ёндашув масалани ечими бўла олмайди. Негаки, велосипеднинг турли-тумани бор. Қандай турдаги велосипедни танлаш, уни тезлиги қандай бўлиши кераклиги, бизнинг йўллар бу уловга жавоб берадими йўқми – мана шу саволларни жавобини топсаккина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Ҳайриятки, давлат молиявий бошқаруви (public policy) назарияси мана шу саволлар устида йиллар давомида бош қотириб келади ва йиғилган тажрибалар ҳеч бўлмаганда ҳар қандай масалада тўғри қадам босиш бўйича умумий тавсиялар беради.

Вазиятга қайтсак, сўнгги воқеалар маҳаллий ҳокимликларга ваколатлар ва имкониятлар (чексиз?) берилиши қадами, афсуски, бироз нотўғри босилди. Шу ўринда, қуйидаги тушунчаларни фарқлаб олишимиз керак: сиёсий децентрализация ва фискаль децентрализация. Шакли жиҳатдан биздаги ҳолат– маҳаллий ҳокимларга пул маблағларини қолдириш ва уларни ишлатиш бўйича мустақиллик берилиши фискал децентрализацияга ўхшаб кетади.

Ўзи аслида жараён нимадан бошланиши керак эди? Фискаль децентрализация масаласида тажрибадан ўтган қандай умумқабул қилинган қоидалари мавжуд?

Авваламбор, шуни тан олиш керакки, маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида пул маблағларини қолдириш, уларни ишлатиш бўйича фискаль мустақилликни берилиши тўғри йўл. Сабаби, фискаль децентрализациянинг (назарий жиҳатдан) қуйидаги афзалликлари мавжуд:

биринчидан, маҳаллий ҳокимият ўзининг ҳудудидаги аҳолининг эҳтиёжларини марказий ҳукуматдан кўра яхшироқ билади. Бошқача айтганда, ахборотга эгалик қилиш нуқтаи назардан қиёсий устунликка эга. Шунинг учун маҳаллий ресурсларни (мактаб таълими, медицина, ижтимоий ёрдам, маҳаллий инфраструктура) маҳаллий ҳукумат орқали тақсимлаш самаралироқ амалга оширилади;

иккинчидан, бу маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида рақобатни пайдо қилади. Берилган ресурслардан ким самаралироқ фойдаланганини таққослаш имкони бўлади.

Умуман олганда, фискал децентрализация сиёсати ўз ҳолича яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Энг муҳими, уни қандай ташкил этиш ва амалга оширишга боғлиқ. Масалан, децентрализация жараёнида ҳудудлар орасидаги ҳамда марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги муносабатлар мувофиқлаштирилмаса айрим ижтимоий лойиҳаларнинг такрорланишига ва ресурсларни самарасиз ишлатилишига олиб келиши ёки регионлар ўртасида самарасиз рақобатни (масалан, солиқ солиш бўйича рақобатлашиш) ҳам пайдо қилиши мумкин. Энг ёмони, яхши ишламайдиган институтлар шароитида децентрализация маҳаллий ҳокимият идораларида коррупцияни янада кучайтиради.

Бир сўз билан айтганда, децентрализация жараёни ҳокимият идораларининг барча функция ва вазифаларини, лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва молиялаштиришни қайтадан кўриб чиқишни тақозо этади.

Шундай экан децентрализация жараёни хаотик тарзда эмас, балки тизимли ва пухта ишлаб чиқилган стратегияга асосан ташкил этилиши керак. Бу жараён, шу билан бирга, давлатнинг бошқа муҳим функциялари – макроиқтисодий барқарорлик (инфляция, ишсизлик), даромадларни қайта тақсимлаш билан ҳамоҳанг бўлиши зарур. Биз тўхталган ҳолатлар фискаль децентрализация масаласи бўйича бутун бошли давлат молиявий бошқаруви назария ва амалиётининг кичик бир бўлаги, холос. Шундай экан, бу жараённинг комплекс равишда таҳлил этилиб – унинг барча афзаллик ва камчилик томонларини аниқлаш тақозо этилади.

Бизнинг ҳолатда қаерда хато кетди? Фискаль ва сиёсий децентрализация бу бир танганинг икки томони. Фискаль децентрализация жараёни биринчи навбатда маҳаллий ҳукумат раҳбарларининг маҳаллий аҳоли олдидаги ҳисобдорлигига асосланиб, сиёсий децентрализация амалга оширилгандан сўнггина бошланиши шарт.

Шундай экан, қадамни тўғри ташлаш керак: модомики децентрализация қилмоқчи эканмиз, биринчи ўринда ҳокимларни сайлаш тизимини йўлга қўяйлик. Кейин эса – фискал децентрализация. Шундагина айрим ҳокимларнинг шахсий фазилатларини эмас, балки ўрнатилган тизимнинг камчиликларини аниқлаш ва тузатиш имкони бўлади.

Манба: davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергияси сотиб олди

Қирғизистон Ўзбекистонга 400 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилди. Бу ҳақда қирғиз нашрлари Саноат, энергетика ва ерости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раис ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ​тошкентдаги шов-шувли дастурлар ва эфирга узатилган «браво» ҳақида муносабатини билдирди​ 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров кўп шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкентда концерт берган айрим ғарб мусиқа ижрочилари, ТВ эфирига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400