Корейсга турмушга чиққан ўзбек қизи ўзини ўлдирди

Жанубий Кореяга никоҳ (F-6 — Корея Республикаси фуқароларига турмушга чиққан хорижликларга берилади) визаси билан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.Н. ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда телеграмдаги Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи ўзбеклар ҳаётини ёритишга ихтисослашган “Ovoza” канали ёзмоқда.

Марҳумнинг жасади шу йилнинг 30 июнь, якшанба тонгида Жанубий Кореянинг, Хвасонг шаҳрида аниқланган. Хабарда ёзилишича, мазкур ҳодисага Жанубий Кореяда фаолият кўрсатувчи “Юлдузли онлар” юридик фирмаси томонидан аниқлик киритилган ва хабарнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, марҳум Қ.Н. 1996 йилда, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган. Жанубий Кореяга 2018-йилда турмуш визаси билан келган. Ҳозирча машъум воқеанинг сабаб ва тафсилотлари ёритилгани йўқ.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Жанубий Кореяга никоҳ визаси билан келаётган муҳожир келинлар аксарият ҳолларда жинсий зўравонлик ва турли қийноқларнинг қурбони бўлишмоқда.
Айни пайтда марҳуманинг яқин қариндошлари майитни юртимизга қайтаришда Жанубий Кореядаги ватандошларимиздан ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ота  номи  нақадар  улуғ,  ота  номи буюк  жаранглайди!!!..

Мутолаа эҳтиёжи!..  Бунинг нима эканлигини шу дардга йўлиққан одамларгина  янаям  яхшироқ тушунишади... (more…)

“мулкдор”да бугуннинг хабарлари (аудио) 27.11.2017

https://www.youtube.com/watch?v=PkgEgxjxslY

Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400