Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ қилинаётган дарахтларни кесилишига аҳоли қандай норозилик билдиришни билмади. Сўнг, журналистлар ёрдамга келиб, чинорларни кесилишини қонуний ёки ноқонуний эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишди.

Асли водий шаҳарлари қадимдан сердарахт ва соя-салқинлиги билан машҳур. Бироқ кейинги йилларда вилоятлар ва туман марказларидаги чинорлар аёвсиз кесилаётгани ғоят ачинарли ҳолат.

Риштон халқи ҳунарманд ва ижодкор эканлигини жуда яхши биламиз.

Кеча уйи бузилаётган лекин, айни пайтда кўчиб боргани жойи йўқ бўлган оиланинг ҳокимият вакиллари кечаси келиб бузиб юбормаслиги учун ўз уйи деворига, “Бу ерда одам яшайди”, дея битик ёзгани ҳақида “Кун.уз” нашри ёзган эди.

 Риштонликлар чинорларни аёвсиз кесилганидан юрак олдириб, етти юз йилдан зиёд яшаб келаётган тут дарахтларни асраб қолиш учун уларнинг танасига “Қўқон кандаги”. 1340 йилда экилган. Дарахт тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасида”, деган эълонларни илиб қўйишмоқда. 

Ўйлаймизки, 750 йиллик дарахтлар тарихий мерос сифатида кесилмай қолади. Аҳоли мазкур эълонлар ҳокимият мутасаддиларига ўз таъсирини ўтказади, деган умидда.

 Эҳ, риштонликлар… Чинорларга ҳам эълон илиб чиқиш керак эди.

 

Манба: “Кун.уз” нашри

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳайдовчининг ашуласини пасайтиришга кучи етадиган борми?”

  "Мен Тошкент шаҳридан сизларга ёзмоқдаман. Тошкент транспорт тизимидан шикоят қилмоқчиман. Лекин менинг шикоятим айнан 99-йўналишда қатнайдиган автобуснинг устидан ...

Бундан кейин болаларини фақат coca-cola ва пирог бериб боққан ота қамалди

Франциялик эркак фарзандларига фақат пирог ва Coca-cola бериб, боққани учун уч ойга қамалди. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри Le Figaro газетасига асосланиб хабар берди. ...

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)