Баҳодиржон Сидиқов нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупция бўлганини тан олди

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов жума куни Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган брифингда компания нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупцияга қарши қандай куриш олиб борилаётгани ҳақида сўзлади. Бу ҳақда «Газета.uz»  ёзмоқда.

Яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатдаги нутқида нефть-газ соҳасидаги коррупция ҳақида шундай деган эди: «20 йил ичида нефть-газ соҳасидаги барча лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлган эди. Сурғил нефть-газ лойиҳасида (Сурғил кони базасидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 млн доллар олган! 80 млн! Халқ ҳақида ким ўйлайди?!»

«Тан олиш керак, нефть-газ соҳасидаги харидлар тизимида жуда катта коррупция амалга оширилган. Бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, «Ўзбекнефтгаз» харидлар тизими шаффоф. Биринчи навбатда, биз ўзимизнинг «Нефтгазинвест» корхонамиз орқали харидларни марказлаштириш йўли билан буни амалга оширдик.

Бу ўтказилаётган барча танловлар, тендерларнинг сайтларда, ОАВда кенг ёритилишини таъминлади. 50 минг доллардан ортиқ бўлган барча харидлар менинг биринчи ўринбосарим томонидан амалга оширилади”, — деди Баҳодиржон Сидиқов.

«Энг катта муаммо шундаки, бизнинг менталитетимиз шундай шаклланганки, ҳар қандай танлов коррупция билан боғлиқ. Ҳатто биз ўтказган танловларда барча кўрсаткичлар бўйича ғолиб бўлган, аммо келиб пора таклиф қилган ҳолатлар учради. Булар, афсуски мавжуд бўлган ва биз бартараф этиш ёки тузатишимиз керак бўлган ҳолатлар», — деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари.

Баҳодиржон Сидиқов пора таклиф қилаётган корхона энг яхши таклифни билдирган бўлса ҳам танловдан четлаштирилаётгани, тендерлар эса бекор қилинаётганини таъкидлади.
«Шундай ҳолатлар бўлмоқдаки, биз тендерни тўхтатмоқдамиз ва уни қайта эълон қилиб, коррупциянинг кичик кўриниши учраётган компанияларнинг ҳам уларда иштирок этишига йўл қўймаяпмиз», — деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Харажатларингизни назорат қила оласизми? мана энг оддий ва безарар усули

Бюджетни режалаштириш — молиявий муваффақият гарови, бироқ бу зерикарли ва узоқ вақт талаб қиладиган иш, боз устига, бу бизга пулларимиз тугаб бораётганини ёдга солиб туради. ...

Банкирнинг дардини ҳам кимдир эшитадими ёхуд “ишдан чиқаётган локомотив”

Банкирлар ҳақида халқ орасида турли яхши ва ёмон гаплар юради. Одамлар уларни “судхўрлар”, “фоизчилар”, “валютачилар” ва “пулни эгалари” деб ҳам аташади. Уларга нисбатан ...

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

     Ўзбекистон 2013 йилнинг биринчи чорагида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пасайтирди. Бу ҳақда, Давлат ...