Яккасаройда янги қурилаётган уй ёниб кетди

Яккасарой туманида қурилаётган уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 4та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари борган. Бу ҳақда “UzNews.uz” ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 4 июль куни соат 6:33да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 35-уй қаршисида жойлашган янги қурилаётган уйнинг ертўласида пенопласт бўлаклари 40 кв.м. майдонда ёниб кетган.

Ёнғин ўчириш экипажлари ҳодиса жойига соат 06:37да етиб боришган ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш учун 4та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби — чекаётганда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳамма ўз ишини қилса…

Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ...

Ўзбекистон телеканалларида хориж сериаллари намойиши чекланади

Ўзбекистон нодавлат телеканалларида бир кунлик эфир жадвалини шакллантиришда хориж сериалини бир суткада фақатгина бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш белгиланди. ...

Пахтаобод туманида 5 ёшли қизчанинг ўлимида айбланаётган шахс қўлга олинди

28 январь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида беш ёшли қизчанинг жасади топилди. Унинг қўшниси М.И. қотилликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда  Газета.uz нашри хабар ...