Ёшларни овозини ўчира олмайсиз!

Сўнги пайтларда Ёшлар иттифоқида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатган эдим. Чунки бу ташкилотга “Freshblood” инсонлар кириб келди. Хусусан Алишер Саъдуллаев ташкилотга келгач, дунёга машҳур ғоялар ва фикрлар тарқатиш платформаси бўлмиш TED ни ташкиллаштирди. Яқин ўтмишда катағонга учраган жадидларимизни хотирасига ажойиб кисқа метраж фильмлар чиқарилди. Булар албатта яхши ютуқлар. Лекин ташкилотда эскича фикрловчи консерваторлар, замон билан ҳамнафас бўлишдан кўрқувчи инсонлар бор экан, у хечқачон оммавий муҳаббат қозона олмайди. Масалан инсон Европада ё АҚШда ўқиган бўлса хам, онгида консерватив қарашлар шаклланган бўлиши ва бу қарашлар бутун умрга қотиб қолган бўлиши ҳам мумкин.

Кеча Маҳалла телеканалида берилган “Фикрлар чорраҳаси” кўрсатуви, кўрсатув тугамасидан ўртасида узиб қўйилди. Бу кўрсатув, хозирги пайтнинг илғор фикрловчи ёшлари, давлат ва жамиятда юз бераётган муаммо ва ўзгаришларни, сохалардаги ютуқ ва камчиликларни танқидий таҳлил қилиши, уларга альтернатив ечимлар бериши билан ажралиб турар ва айниқса ёшлар орасида рейтинги баланд кўрсатув эди.

Кўрсатувнинг айни кеча узилган сони, Ёшлар иттифоқининг ўтган икки йил давомидаги фаолиятига доир танқидий ёндошилган қисми эди. Кўрсатувни эса ўртасидан узиб, қанақадур спектакль улаб юборишибди. (Кулгили а? Спектакль… Рамзий…) Ушбу кўрсаувни яратилишида бевосита иштирок этувчи инсоннинг айтишича, МТРКга “юқори” томонлардан айнан Ёшлар Иттифоқининг тепароқ, совуқроқ чўққиларидан қўнғироқ бўлган экан. Ўша қўнғироқдан кейин кўрсатув эфирдан узилган, ҳаттоки эртаси куни қайта берилиши керак бўлган эфир сеткасидан ҳам олиб ташланган дейилмоқда. Қизиқ томони, кўрсатув ёзиб олинган форматда кетган, тўғридан тўғри эмас эди. Демак телевидения раҳбариятини камида кўрсатувни нималардан иборатлигидан ҳабари бўлган. Аммо қандайдур “жуда қўрқинчли” одамнинг қўнғироғидан кейин кўрсатувнинг умрига якун ясалган.

Мана шу ерига келганда ўйланиб қоламан, Ёшлар Иттифоқида хозир асосан кимлар ишлаяпти? Асосан ўша-ўша эски таркиб, янгиликлардан, ўзгача фикрлардан худди қуёш нуридан қочган вампир каби қочувчи, эркин ташаббусга эга бўлмаган инсонлар. Юраклари юмшаб кетган, оловсиз, фақат шеър ва қўшиқ айтиб юрагини тутатиб туришдан ёшларга фойда бўлади деб ўйлайдиган, юксак маънавият йилларида, ура ура остида инсон сифатида шаклланган аксар йўқотилган авлод вакиллари… Умрининг энг ширин лаҳзаларини ўтказаётган икки ёшни, тўйи куни таксига чиқариб юборган ва буни “қахрамонлик” деб хисоблаган ака, ҳали ҳам бошлиқ…

Биласизми бу воқеада энг ачинарлиси нимада? Ўша кечаги кўрсатувда қатнашиб, фикр билдираётган инсонлар ҳам… Ёшлар эди… Улар ҳам ўз дардларини, ўзлари ва атрофдаги ёшларни қийнаётган реал муаммоларни гапириб чиққан хозирги куннинг илғор ёшлари эди. Ёшлар иттифоқи бу кенг фикрли аммо Ёшлар иттифоқи сиёсатидан норози ёшларни қийнаётган масалаларни сабр билан эшитиши, талаб ва таклифларини мониторинг қилиб, шунга қараб ишларида ўзгаришлар қилишлари керакмасмиди?

Нима учун бизда ёшларни фақатгина бир қолипга солишга уринаверишади? Умрида мақом ёки миллий эстрада эшитмаган, оғир рок ёки рэп қўшиқлар эшитиб юрса ва шунга мос кийинсада, IQ даражаси жуда юқори бўлган, дунёни манаман деган Университетларида илмий ишлар қилаётган ўзбек ёшларини биламан. Сизлар учун эса улар шунчаки “Уюшмаган ёшлар” ёки “Оммавий маданият қурбонлари” деган ёрлиқларда намоён бўлишади. Нима учун сизлар каби фикрламайдиганларни қўлидан микрофонни юлиб олдингиз? Овозини қўлингиз билан бўғиб тўсиб қўймоқчи бўласиз? Бир нарсани тушунинг, ғоялар ва фикрлар учун овоз, тил, шарт эмас. Буларни ҳаммаси мияда ва сиз хечқачон, хечқандай техника билан фикр овозини тўса олмайсиз!

Ташкилотни тубдан ислоҳ қилиш даври аллақачон келган, Алишер Саъдуллаев ёш бўлсада Таълим вазирлигида ҳам, Ёшлар иттифоқида ҳам ўзини кўрсата олди. Бир инсоннинг тиришишлари билан хечнарса глобал ўзгармаслигини мен ўз тарихимдан биламан. Мен ўйлайманки, мана шу йигит танқидни ҳам чин дилидан самимий қабул қила оладиган, замонавий фикрловчи инсон сифатида раҳбарликка тайёр бўлди. Унинг имиджи ҳам халқ олдида жуда яхши. Бу ташкилотга асосий негативни олиб келган раҳбар алмашмас экан, хечқачон халқ мехри қайтмайди. Бўшатинг даврани ёшларга! Ҳа, биз камроқ кўйлак йиртганмиз, ҳа биз шошқалоқмиз, лекин замон ҳам шиддат билан кетяпти. Замон илғор фикрли, ёшларни ичидан бевосита тушунадиган ва улар орасида юрган ёшларники. Сизни эса биз фақат такси воқеаси, журналист Азиз Қаршиевга қарши уюштирилгин сунъий интернет буллинг, шоира қизга соябон ушлаб турганингиз ва бир қизга товуқ берганингиздан бошқа ишларингизни кўрмадик, эслай олмадик…

Муллиф:Нурбек Алимов

Манба: телеграмдаги Alimoff канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт ва тирик ҳайвонлар 1 октябргача ққсдан озод қилинади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат ...

Ёнғин туфайли икки ўзбек москвада ҳалок бўлди

6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ёзмоқда. Жароҳат ...

Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Р.О. Фурқат ...