Мурод Назаров Президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади.

Тўртинчи лотдаги бу бино 215 метрни ташкил этиб, Марказий Осиёдаги энг баланд иншоот бўлиши кутилмоқда. Яъни 50 қаватни ташкил этади.

Ўзбекистон қурувчилик тарихида энг баланд иншоотнинг хавфсизлиги, зилзилабардошлиги қандай бўлади?

«Murod Buildings» компанияси асосчиси ва раҳбари Мурод Назаровнинг айтишича, масаланинг шу томонини ҳисобга олиб, дунёнинг 100 дан зиёд компаниялари билан музокаралар олиб бориб, туркиялик қурувчилар билан келишувга эришган.

«Ozguven» қурувчилик компанияси раҳбари Озгур Озгувеннинг айтишича, лойиҳа устида тўрт ой ишлаган, 500 дан зиёд экспертлар билан маслаҳатлашган, бу унинг хавфсизлигини тўлиқ таъминланишидан далолат беради.

Уч блокдан иборат лойиҳа учун илк бора 700 маркали цементдан фойдаланилиб, Эйфель минорасиникидан кўп металл ишлатилар экан.

Бинонинг пойдевори тўрт қаватдан иборат бўлиб, бунга сарфланадиган бетон маҳсулотларидан кичик шаҳарча қуриш мумкин экан. Армартураларни бир-бирига уланса, унинг узунлиги Тошкентдан Истамбулга бориб келишга етаркан.

Пойдевор куз ойларида қуриб битказилиши режалаштирилган.

«Президентимиз бизга жуда катта ишонч билдирган ва бу бино қурилишини катта қизиқиш билан кутмоқда. Икки марта учрашганимизда ҳам шу ҳақда сўраб, ўзларининг таклифларини айтдилар. Биз бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз», дейди Мурод Назаров.

«Осмон ҳамма учун» шиори остида қурилаётган мажмуадаги хонадон ва бошқа объектларнинг баҳоси аҳоли харид қобилиятига мос бўлиши айтилмоқда. Бу қанча эканлиги ҳақида эса аниқ рақамлар айтилмади.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тижорат масканига айланган зиёратгоҳ

Бугунги кунда якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар учун қатор имкониятлар яратилган. Бунга якка тадбиркорнинг ўзини ижтимоий суғурта қилдириш, иш ...

Toyota жаҳон бўйлаб 6,4 миллион автомобилни чақириб олади

    Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)