Ҳам кулгили, ҳам куйдиргули танбеҳ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни танқид қилганлиги ҳақида ёзмоқда Kun.uz.

Президент интернетда вилоят ҳокими билан боғлиқ хабарларни кузатганини, Андижон вилоятида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлмаётганини алоҳида таъкидлаган ҳолда вилоят ҳокимига қараб: “Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа”, деган президент.

Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган. Советларча танбеҳга советларча жавоб!

Тамом, вассалом!

Сиз қойилмисиз? Мен қойилман! Президентга қўшиб, 32 миллион халқни расмий ва қойилмақом алдаган, кўзбўямачиликларни моҳирона уддалаган, вазиру қўл остидагиларни бўралатиб сўккан, ҳатто сўйиб юборишини ҳеч кимдан қўрқмаган ҳолда ошкора маълум қилган бир касни президентнинг ҳурмат қилишига, унинг садоқатини эътироф этишига қойил қолмай бўладими? Одам дегани жўмард бўлса Мирзиёевдай жўмард бўлсин! Ахир ўзига қўшиб бутун ўзбек халқини алдаган одамни ҳурмат қилиш, буни садоқат деб тан олиш, ҳатто манаман деган АҚШ, Франция ва бошқа  давлатлар президентлари қўлидан ҳам келмаса керак?! Бироқ, Шуҳратбек Абдураҳманов каби хиёнатчиларни кечиришни уддалаган Президентимиз нега мутлақо айби бўлмаган ҳолда “қора рўйхат”га киритилган шахсларни, қамоқхоналарга ташланган мазлумларни кечира олмаяпди? Бу эса жўмардлигига соя солаётгандек.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг одамлар – ҳақиқатни айтишга юраги бетламайди

Биздаги бу илмилиқ вазият, ҳар доимгидек, совет мероси. СССРда дастлаб барча халқларнинг интеллигенцияси йўқ қилинди (муросасозларгина қолдирилди), кейин эса қатъий цензура ...

Чустдаги мактаб муаллималари қурилиш ишларида жавлон уришмоқда. «ўз хоҳиши» билан…

Ўқитувчилар доимо жамиятнинг олди қаторларида барчага ўрнак бўлиб келишган. Улар менинг тасаввуримда ҳуқуқий саводхонлик даражаси юқори кишилар бўлиб, атрофдагиларга ўз ...

Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди

Илк маротаба 2009 - йилда эшак сўйиб, халққа билдирмасдан сотганларни воха томонда эшитган эдим. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400