АҚШдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum Daily»га таяниб ёзмоқда.

Энг катта маошни Австралиядан келган муҳожирлар олади: АҚШда уларнинг сони 93,5 мингга яқин бўлиб, йилига ўртача 88 100 доллар ишлаб топади. Ундан кейинги ўринда Буюк Британия фуқаролари эгаллаган — йилига 81 400 доллар.

Саудия Арабистони ва Сомалидан келган муҳожирлар энг кам маош олади — тегишли равишда 19 000 ва 19 200 доллар.

Исроилдан келган муҳожирлар рейтингнинг юқори поғоналари ўрин олган — АҚШда 142,9 мингга яқин яҳудий яшайди, уларнинг 50,4 фоизи олий маълумотли бўлиб, йилига ўртача 63 500 доллар ишлаб топади.

Аксар ҳолларда Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар ҳам малакали мутахассис бўлиб, улар асосан юқори маош тўланадиган жойларда ишлайди.

АҚШда энг кўп муҳожирлар Мексикадан келади, бироқ уларнинг йиллик ўртача даромади 23 400 долларга тенг.

АҚШдаги россиялик муҳожирлар — 403,7 минг киши бўлиб, шундан 62,3 фоизи олий маълумотли, ўртача даромади йилига 41 000 доллар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...

“сотилармиш” деган гаплардан кейин твиттер 1,5 млрд.га қимматлади

Твиттер микроблоглaр хизмaти aкциялари ширкaтнинг Google тaрaфидaн сотиб олиниши ҳaқидaги миш-мишлaр ортидaн беш фоизгa қиммaтлaди. Бир донa aкцияси нaрхи 53,28 доллaргa ...

Ўзбекистонда доллар ишлаб топган бўлсангиз – сўм оласиз

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет ...