Бразилия миллий жамоаси ўз майдонида ўтган Копа Америкада яна ғолиб чиқди. Пентакампеонлар финалда Перуни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб ёзади GoSport.
«Маракана»даги ўйиннинг 15-дақиқасида Эвертон ҳисобни очгач, 44-дақиқада Герреро пенальтидан мувозанатни тиклади. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада Габриэл Жезус мезбонларнинг танаффусга устунлик билан йўл олишини таъминлади. 90-дақиқадаги Ришарлисоннинг пенальтидан урган голи якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.
Шу тариқа, Бразилия ўз майдонида ўтган бешинчи Копа Америка мусобақасида ҳам ғалаба қозонди. Умумий ҳисобда, бразилияликлар 9-маротаба, 2007 йилдан буён эса илк марта Жанубий Америка чемпиони бўлишди.
Маълумот учун, Копа Америкада Уругвай 15, Аргентина эса 14 маротаба ғолиб чиққан.
Копа Америка – 2019
Финал
Бразилия – Перу 3:1 (2:1)
Голлар: Эвертон (15), Габриэл Жезус (45+3), Ришарлисон (90, пенальти) – Герреро (44, пенальти).
Бразилия: Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва, Алекс Сандро, Артур, Каземиро, Габриэл Жезус, Коутиньо (Эдер Милитао, 77), Эвертон (Аллан, 90), Фирмино (Ришарлисон, 75).
Перу: Гальесе, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Трауко, Тапия (Гонсалес, 82), Йотун (Руидиас, 78), Флорес, Куэва, Каррильо (Поло, 86), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (30), Тапия (49), Тиаго Силва (53), Самбрано (68), Адвинкула (84), Ришарлисон (90).
Четлатиш: Габриэл Жезус (70).