Петербургда ўзбекистонлик аёлни юзига қарата ўқ отишди

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туманида отишмада гумон қилинган эркак киши қўлга олинди. Новвойхона ишчиси, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл унинг қурбонига айланди, деб хабар бермоқда «Невские новости» ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таянган ҳолда.

Ҳодисанинг ўзи 7 июль, якшанба куни содир бўлган. Чақирилмаган меҳмон новвойхона ичига кириб келиб, жабрланувчи билан жанжаллашган ҳамда унга травматик тўппончадан ўқ узган.

Ўқ аёлнинг чап юзига тегиб, кўз чаноғининг пастки медиал деворчасини тешиб ўтган. Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволи ҳозирда ўртача оғирликда, деб баҳоланмоқда.

Кейинчалик гумонланувчи ушланди. «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида ҳожатхоналар бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига кўра 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида ...

Ўзбекистонда нотариусларнинг 10 фоизи талабга жавоб бермайди

Адлия вазирлиги томонидан ҳар ярим йилда нотариусларнинг иш фаолияти сифатини баҳолаш тизими йўлга қўйилган, деб ёзмоқда  телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот»  канали. Иллюстратив ...

Расул кушербаевни бой берамизми?

Мазкур постни ёза туриб, бир воқеа эсимга тушиб кетди. 2011 йил ўша пайтдаги МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими собиқ бошлиғи, полковник Нодир Тўрақулов мени ...