Жорий йилнинг 26 июнь куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи 53 ёшли О.Н. уйи олдида оилавий жанжал оқибатида 42 ёшли рафиқаси Ф.Б.нинг бошига ғишт билан уриб жароҳат етказди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Натижада Ф.Б. касалхонага ётқизилган. О.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.