«Ўзавтосаноат» учун ҚҚС жорий этилиши билан бюджет қўшимча 443 млн долларга эга бўлади

 «Ўзавтосаноат» компанияси корхоналари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилиниши муносабати билан бюджетга солиқ тўловларини 443 млн долларга оширади, деб «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовга таяниб «Газета.uz” хабар қилди.

“Ўзавтосаноат” тузилмасида бугунги кунда 73 та корхона фаолият олиб бормоқда. 2018 йилда даромад 26,8 трлн сўмни (3,1 млрд доллар) ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 30,9 трлн сўмга (3,6 млрд доллар) етказиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилги 220,6 минг донадан 250 минг, юк машиналари ҳажмини эса 4237 тадан 5016 тага, автобусларни — 949 тадан 1674 тага ошириш режалаштирилмоқда. Импорт ҳажмининг 1,8 млрд доллардан 2,1 млрд долларга, экспорт эса 58,7 млн доллардан 151,1 млн долларга ўсиши кутилмоқда.

Йилнинг биринчи олти ойи давомида автомобилсозлик саноатида ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154 фоизга — 120 минг дона автомобилга ошди. Олинган соф фойда миқдори 1,94 трлн сўм (226,1 млн доллар), тўланган солиқлар ҳажми эса 1,08 трлн сўмни (125,9 млн доллар) ташкил этди.

«Ҳозирда бутловчи қисмлар мижозлар пуллари эвазига олиб келинмаяпти. Авваллари нима учун автомобилларни узоқ кутишган? Чунки мижоздан пуллар олиниб, эҳтиёт қисмларга буюртма берилган, бир ой йиғилган ва сўнгра улар машиналарни олишган. Молиявий ҳолат яхшиланиши ҳисобига биз фойдани айланмага киритдик ва етказиб бериш муддатларини қисқартирдик», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси 7800 дан 8550 сўмга ошгани ва барча имтиёзлар (1 январдан, ҚҚСдан ташқари) бекор қилинганига қарамасдан, нархлар ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга 2018 йил бошида ишлаб чиқариш таннархининг 1,7 трлн сўмга камайтирилиши ҳисобига эришилди.

«Биз нархларни оширмадик, курс эса 10 фоизга пастлади. Автомобиллар нархи энг камида 5 фоизга ўсиши керак эди, аммо биз ўсишни тўхтата олдик», — дея таъкидлади Шавкат Умурзоқов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Imf ўзбек иқтисодининг жорий йилда 7¸5% ўсишини башорат қилди

29 апрелдан 12 майга қадар Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси делегацияси эълон қилган баëнотда айтилишича¸ Европа ва Россиядаги иқтисодий жараëнларнинг ...

Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва “иппадром” савдо комплекси аж раҳбари кўплаб жиноятда айбланмоқда

Чилонзор буюм савдо комплекси АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Дилмурод Миртаджиев ўрнига Ўктамжон Отабоев иш бошлаган, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. "Бозор иши" ...

Ўзбекистон “қора бозори”да доллар 8200 сўмдан ошди

  май 27, 2017 Ўзбекистон "қора бозор"ида 1 АҚШ долларининг нархи 8200 сўмдан ошди. Озодлик мобил мухбирига кўра, Тошкентнинг йирик бозорларида 27 май куни бир доллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400