Самандар Қўқонов судда айбсиз эканини айтди

“Сиёсий маҳбус” номи билан танилган собиқ халқ депутати Самандар Қўқонов 24 йил умрини қамоқда ўтказган.

1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган С.Қўқонов Ўзбекистон Республикаси собиқ халқ депутати бўлган, “Таштранснефтмаҳсулот“ корхонаси директори бўлиб ишлаган.

1994 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича (1959 йилдаги таҳрири) жиноят содир этгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

С.Қўқонов 2016 йилда озодликка чиқарилган эди.

2019 йил 22 апрелда С.Қўқонов Ўзбекистон Республикаси Олий судига оқлов (реабилитация) талаб қиладиган кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ушбу жиноят ишини 2019 йил 12 июнда кўриб чиқишга киришди.

Жорий йил 10 июль куни ушбу суд жараёни якунига етди. Яъни сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 августдаги ҳукми ўзгартирилди.

Ушбу ажримга кўра С. Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. С.Қўқоновга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. С. Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

С.Қўқоновга судда сўнгги сўз берилганида у “мутлақо айбсизман”, деб айтди.

Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутатман, дейишга ийманаман…

Бу битикни ёзишга олти ойдан кам тайёрланмадим. Аммо одатдагидек, материал тўплаш учун эмас. Қандайдир жараённи ҳам кутганим йўқ. Рости, ёзишга қўрқдим (ҳозир ҳам қўрқиб ...

Сурия камчилик қолган фаластинни мағлуб этолмади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Бугунги дастурнинг сўнгги ўйинида ҳисоб очилмади. ...

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард доллар бўлди

1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилди. Ўтган ойда ушбу ...