Самарқандда бир йилда ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган

Самарқандда ўтган йил давомида ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ва адлия бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда айтилди, деб ёзади «Кун.уз» нашри. Маълум бўлишича, ўтган йил давомида 186 та қарор ва фармойишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

186 та ҳужжатнинг 28 таси фуқаролик судлари, 29 таси маъмурий судлар ва 129 таси прокуратура томонидан бекор қилинган. Ҳақиқий эмас деб топилган 60 та ҳоким қароридан аксари ер олиш ва бериш билан боғлиқ бўлган.

29 март куни Олий Суд раиси Козим Комилов 2018 йил давомида маъмурий судлар томонидан 685 та ҳоким қарори бекор қилинганини айтиб, бу жуда катта рақам эканини таъкидлаганди. «Демак, биз нафақат фуқароларнинг, балки раҳбарлик лавозимида ишлаётганларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз, уларни ўқитишимиз керак экан», – деганди бу ҳақда гапирар экан Олий Суд раиси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбектелеком» қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди

Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган ...

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...