Шахрисабз туманида “Камаз” тиркамасида сомон ёниб, бир киши воқеа жойида вафот этди

10 июль куни соат 06:51да Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Шовкан қишлоғидан ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб кетаётган “КАМАЗ” русумли юк автомобили тиркамасида сомон ёнаётганлиги ҳақида туман ЁХБ диспечерлик хизматига хабар келиб тушган, деб  ДЁХХнинг расмий сайти маълум қилмоқда.

Воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган ва  ёнғиндан юк автомобили ҳамда унга ортилган 400 дона сомон ғарами асраб қолинган.

Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг етиб боргунига қадар ёнғинни ўчиришга уринган икки йўловчилардан бири фуқаро Ш.Э. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилгани, иккинчи фуқаро Н.З. эса тиркамадан бош қисми билан ерга йиқилиб, воқеа жойида вафот этгани маълум бўлган.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби – юк автомобили ва тиркамасига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр сим ёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди. Фото:Халқ сўзи Маълумотларга ...

Мақсуда ворисова:қасам билан ҳосил кўпаядими?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда. ...

“бирдамлик” хдҳ ақш халқини мустақиллик куни билан қутлайди

Бундан роппа-роса 242 йил олдин, яъни 1776 йил 4-июль куни АҚШ Конгресси  "Мустақиллик декларацияси"ни эълон қилди. Шундан буён АҚШликлар ушбу санани Американинг туғилган ...