22 давлат Хитойда уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади

Япония, Буюк Британия ва яна 20 давлат Хитойнинг Синсзян вилоятида уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади, деб ССN хабарига таяниб «Human.uz» ёзмоқда.


22 давлат Хитойнинг инсон ҳуқуқларини бундай паймол қилишга барҳам беришини ва БМТ экспертларини ҳудудга киришларига расмий Пекин рухсат беришини талаб қилмоқда.

Бу баёнот Хитойнинг ғарбий ҳудудларида олиб борилаётган сиёсатига қарши бошланган биринчи бирлашган ҳаракатдир. Мутахассисларнинг айтишича, бу ҳудудларда 2 миллионга яқин уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа мусулмон миллатлар “қайта таълим бериш” лагерларида мажбуран ушлаб турилмоқда. Жисмоний қийноқ усуллари лагер ичкарисида кенг қўлланилади.

Пекин эса барча айбловларни рад этмоқда ва бу лагерларни терроризм ва Ислом экстримизмига қарши ташкил этилган “касбга қайта тайёрловчи марказлар” деб атамоқда.

Баёнотни имзолаган 18 та Европа давлати орасида Буюк Британия, Германия, Франция Синсзян вилоятида камчиликни ташкил қилувчи миллатларга, жумладан, уйғурларга ўткизилаётган зуғм ва чекловлардан хавотирда. Баёнатда, шунингдек, Австралия, Канада, Япония ва Янги Зеландия ҳам бор. Аммо аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган давлатдан фақат Туркия бу ҳаракатга қўшилган холос.

Human Rights Watch мутахассисларининг айтишича, бу қўшма баёнот нафақат Синсзян аҳоли, балки бутун дунёдаги инсонлар ҳуқуқлари кафолати учун хизмат қилади ва ҳатто ҳар қандай кучли давлатни ҳам инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан жавобгарликка тортишда муҳим рол ўйнайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг самолёти истанбулдан учиб кета олмади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boing 767 самолёти Истанбулдан Тошкентга парвозни ўз вақтида амалга ошира олмади. Бу ҳақда Соф.уз нашри хорижий оммавий ахборот ...

«янги инқироз яқин». жаҳон молиявий инқирозига тайёрмисиз?

2008 йил 15 сентябрь куни Американинг Lehman Brothers фаолиятини тугатиб, банкрот бўлганини эълон қилди. Бу АҚШ молия оламидаги энг катта коллапс эди ва унинг оқибатлари 2008 ...

Аудио дастур (3) ўзбекистонлик журналист билан суҳбат. пахтани ким терадиган бўлди?