Юлдузли тунлар-75

* * *

Невараси кетгандан кейин малика Байда хасталик тўшагини йиғиштирди, илгариги фиғон чекишлар ва қарғашларни ҳам бас қилди. Унинг фикру зикри — энг садоқатли ва тадбиркор одамларини ишга солиб, Бобурни заҳарлаб ўлдиришга қаратилди. Маликанинг атрофида фотиҳлардан қасос олишга ташна одамлар кўп эди. Бобур аскарлари билан тўқнашувларда бирининг акаси, бирининг иниси ўлган, бири илгариги макони ва мавқеидан ажралиб хонавайрон бўлган… Малика ана шундай қасоскорларнинг энг ишончлиларини излай бошлади. Бобур ишга олган тўрт ошпаздан бирининг ёлғиз иниси Панипат жангида ҳалок бўлган эди. Малика зимдан суриштириб буни билганда қувониб кетди. Бироқ ўзи бу ошпаз билан бевосита алоқа қилишни лозим топмади. Чунки маликани ҳамма танийди. Бобур одамлари сезиб қолишлари мумкин.
Илгари султон Иброҳимнинг саройида бу ошпазлар билан бирга ишлаган ва уларга қадрдон бўлиб қолган энг ишончли одам — Атовага кетиб қолган Аҳмад чошнагир эди. Малика Аградан анча узоқ бўлган Атовага махсус одам юбориб, Аҳмад чошнагирни ўз ҳузурига таклиф қилди.
Аҳмад чошнагир Аградаги ҳовлиси ва молу мулкидан айрилиб фотиҳларга қарши ғазабга тўлиб юрар эди. Малика Байда уни ўз парганасига ишга олди, уй-жой ва маош берди, сўнг аста-секин кўнглидаги ниятини айтди. Аҳмад чошнагир аввал «уддалай олмайман» деб қўрқди. Лекин малика унга далда берди, «иниси Панипатда ўлдирилган ошпаз билан гаплашиб берсанг бўлди, қолган ишни ўзимиз қиламиз», деди. Аҳмад чошнагир саройга қандай киришни билмас эди. Бунинг йўлини ҳам малика ўзи топди. Малика Байда неварасидан хабар олиш учун саройга бориши мумкин эди. Малика нафис шоҳи ва парчалардан совғалар тайёрлатди, сўнг бу совғаларни Аҳмад чошнагирга кўтартириб саройга борди… Малика подшо қабулига кириб чиққунча Аҳмад чошнагир эски қадрдони бўлган ўша ошпазни топган ва у билан эртаси куни саройдан ташқарида учрашишга келишган эди. Орадан бир ҳафтача ўтгач, Аҳмад чошнагир ошпаз билан тил бириктирганини маликага келиб айтди.
— У ҳам келгиндиларни даф қилишнинг йўлини билмай юрган экан. Подшоҳлари ўлса ҳаммаси даф бўлади деб ишонтирдим!
— Агар ҳамма иш ўйлаганимиздай бўлса, отасининг тахтини Баҳодиржон олади. Ўшанда сизга катта бир паргана берамиз. Ошпаз ҳам катта мукофот олади.
— Илоҳим шу ниятимизга етайлик! Ватанимиз бераҳм фотиҳлардан халос бўлсин!
— Омин!
Аҳмад чошнагирнинг сарой ошпази билан келишувига биноан, Бобурнинг овқатига солиниши керак бўлган заҳарни малика ўзининг энг ишончли бир канизидан бериб юбориши керак эди. Энди улар мана шу нозик ишни қайси канизга топширишни ўйлай бошладилар…


Пиримқул Қодиров

Юлдузли Тунлар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 49-қисм

49 Биродарлар, ҳамсоямиз Қулмат полвон бозорлаб келди. Майиз сотиб келди. Деворимиздан авайлаб бўйладим. Нарх-навони сўрадим. — Қани, полвон, — дедим, — майиз қанчадан ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-4

Иккинчи боб Кулги хонасига у уч марта кирди. Мириқиб кулиб, ўзини тўхтатиб олгач, яна қийшиқ ва мўжизакор ойналар олдига борарди. Ана башара, ана сенга найранг! Бир умр ...

Отаули: заргарона зарофат, теран тагмаъно

      Она тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни ва айтилиш оҳанги бор. Худди шундай, сўз санъатидаги ҳар бир жанрнинг ҳам ўз оҳанги, ўзига хос файзи-таровати, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400