«Миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан жорий йилнинг 25 июндаги навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида концерт дастурларини мунтазам равишда ўтказиб келаётганлиги боис «Миллион» гуруҳининг доимий аъзоларига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия рейтингининг 2-гуруҳи берилиб, уларнинг ҳар бирига йиллик 19 867 540 сўмдан давлат божи учун тўловларни амалга оширилиши белгиланди, деб ёзади  «O’zbekkonsert» давлат муассасининг матбуот хизмати.

Шу боис, муассасага концерт ўтказиш учун тақдим этилган концерт сценарийсида кўрсатилган «Миллион» гуруҳи ижодий жамоаси аъзолари (Даврон Кабулов, Миркомил Мусаев, Алишер Батиров, Маъруф Носиров, Ниғматжон Ўткиров, Феруза Норматова, Умиджон Ҳайдаров) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 19 867 540 сўмдан, концерт дастуридаги «Шоввозлар» гуруҳи ва қолган аъзоларга эса (ушбу тўлов иштирокчилар сонидан ва муассасага тўланган сўмдан келиб чиқиб қайта ҳисобланади) рейтингнинг 4-гуруҳи бўйича ҳар бирига алоҳида йиллик 8 109 200 сўмдан миқдоридаги тўловлар тўланиши маълум қилинади.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Миллион» жамоасидан ижодий жамоа лицензиялари учун (умумий 13 нафар аъзоларга) йиллик жами 187.727.980 сўм давлат божини муассасанинг махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлашини сўраган.

Акс ҳолда, муассаса ва «BRAVO MUSIC» МЧЖ («Миллион») гуруҳи ижодий жамоаси ўртасида тузилган лицензия шартномаси бекор қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон бензинини ўзбекистонга экспорт қилмоқчи

Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда ...

Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400