Минор масжидида пул ўғирланди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 8 июль куни соат 13:00 да содир бўлган. “Минор” масжидида 18 ёшли Билол Х. ва унинг 2 нафар жиноий шериклари билан қиймати 70 АҚШ долларига тенг бўлган ва 25 ёшли Суннатилло О.га тегишли бўлган сумкани ўғирлаган. Сумкада Powerbank, барсетка, мобиль телефон, авиачипта, миллий ва хорижий валютада катта миқдорда пул бўлган.

Билол Х. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг жиноий шерикларини ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) асосида жиноий иш қўзғатилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Қирғизистон собиқ муфтийси эркакларни иккинчи хотин олишга чақирди

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Чубак ҳожи Жалилов ўзининг каналида иккинчи хотин олганини билдириб, эркакларни ҳам шунга ундади. «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ...

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...